Кўзқараш
23 november 2025

Навбаҳор Имомова: «Ҳар кимга таъзим қиладиган миллат ҳеч қачон қадр топмайди»

Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо дурдоналарни тутқазиб, таъзим қилиб кутиб олиб, кузатишдан фахрланиб яшайдиган халқ ҳеч қачон иззатда бўлмайди. 

Мана сизга нонкўрликнинг яна бир мисоли. Нафақат Ўзбекистонда, балки четдаги ватандошлар ҳам шунақа – ким сизга кулиб қараса, бошингизга кўтарасиз; бизни тан олаяпти, бизга лол қолаяпти, деган кайфда дўппи-чопон, икат-атлас кийдирасиз. 

Нафис сопол совғалар, гиламлар, ҳунармандчилик намуналари …

Ўзбекистонликларга ким шундай эҳтиром қилади? Ҳатто қўшнилар ҳам бу қадар ошириб юбормайди. 

Тадбирбоз Ўзбекистонга, тасаввур қилинг, ҳар йили қанча одам текинга келиб кетади? 

Сиз тўлайсиз (бевосита ва билвосита) ўнлаб форум ва анжуман қатнашчиларининг харажатларини. Карнай-сурнай, миллй кийимда қишда қалтираб турадиган қиз ва ўғиллар … 

Ок, қойил қолишади сизга, кейин нима? 

Дабдабали ва қиммат анъаналардан (иллатлардан) воз кечиш, амалий ёндашиш вақти етиб, ўтиб ҳам кетганини мана шу каллаварам Безруков сизга ўта фаросатсиз шаклда эслатиб турибди.

Тағин ўқинг
25 december 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
2 january 2026
Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ОМОН томонидан калтакланиши оқибатида ўлгани юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий нотани тақдим қилди. Ҳолат ...
17 june 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
14 december 2025
12 декабрь куни Россий ҳарбий кучлари Қора денгиз акваториясида Туркиянинг озиқ овқат маҳсулотлари ортилган кемасига ракета билан зарба берди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...