Кўзқараш
24 november 2025

Қандай қилиб Безруков Тошкентнинг кир ҳавосидаги чангни «тарқатиб юборди”

Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ҳеч ким ëн бермайдиган  ва меъёрсиз даражада ҳиссиз.

Бу ерда ҳамма нарса хронологик, шахсий гаплар йўқ, ортиқча нарса йўқ. Қўрқмас блогерлар ва номсиз фойдаланувчиларнинг постлари орқали кейинги йиллардаги энг шов-шувли воқеалар тарихини осон кузатиш мумкин.

Ўтган ҳафта давомида энг фаол муҳокама қилинган мавзу — Тошкент осмонини қоплаган ифлос  чанг тутун бўлди. 

Бундай ҳиссиётли  пўртиллаш “узнет”да ҳали бўлмаган — жамоатчилик айбдорларни топиб, жавобгарликка тортишни талаб қиляпти. 

Кайфият кескинлиги критик нуқтага етди — хохласанг-хоҳламасанг, энди  номдор шоирлар ҳам   фамилия ва баланд лавозимларни очиқ айтишди. Бюджетдан ем ейдиган  троллар фабрикаси етишмай қолди — уларни оддийгина “шиппак” билан пашшани ўлдиргандай  уриб ташлашяпти ва блоклашяпти.

Узгидрометнинг айбни  табиатга ағдаришга қилган юраксиз уриниши эса фақатгина ижтимоий тармоқлардаги ғазабни оширди холос. 

Нима қилиш керак?

Қани, нима бӯлди-ўзи?

Халқ “қон” талаб қиляпти. Ал қасос дея бақирмоқда. 

Аниқ эдики, дарҳол кескинлик даражасини тушириш ва эътиборни чалғитиш керак. 

Янги инфоповод зарур — Тошкентнинг қоронғу осмонидан ҳам ярқироқ. Шундай инфо маврид бўлсинки, миллатни бирлаштирсин ва оммавий ғазаб объектини алмаштирсин.

Ва шу ерда — та-да-да-дам!

Сергей Безруков — 90-йиллар даҳшатли бандити Саша Белый — баъзи ўзбек амалдорларининг қизиб кетган “кўтларини” жарима ва жавобгарликдан қутқарувчи қаҳрамон бўлиб чиқди.

 Ҳа, биз уни яхши кўрамиз, севамиз, қизил йўлакчаларга таклиф қиламиз,  гул берамиз  пул тўлаймиз,  ош ошатиб  чопонлар кийдириб совғалар бериб юрамиз. 

Лекин бу сафар кечиринглар, қурбонлик қилинадиган қўчқор керак — ё Саша, ёки бизникилардан бири.

Зўр ақлли одамлар шошиб-пишиб икки ой аввалги Безруков интервьюсини топишди, Интервюда Безруков тўрт йил олдинги воқеани енгил ва самимий юмор йўғрилган ҳазил қилади. 

Безруков  у ҳазил билан гўристон қоровулини ўрисча билмаслиги ва биргина Белий сўзини  ўзбекча акцентда  гапирганию ва атрофдаги ўзбекларнинг эмоционал шовқинини тақлид қилган эди.  Масалан биз қозоқларни «шешенди сигей» деганини ëнгсилаб тақлид қилиб кулганмиз каби беозор юмор. 

Лекин бечора Белый қабристон мудирини  кулгига соларкан, бизда сиёсий технологиялар қай даражада ривожланганини билмасди.

 Коллектив онгни манипуляция қилишда мутахассисларимиз қандай “илгарилаб кетганини” тасаввур ҳам қилмасди.

Ва ҳаммаси, пиздец.

Осмоннинг  чангига  асбобни  қўйинг, ёнса ёниб кетсин. Бизга қолса бутун дунëни чанги ўпкамизнни йўлдирсин. Бу мухим эмас.  Мухими биздаги гўристон мудирининг гўзал нутқи устидан кулишди. Биз каби содиқларни ўрисчани  билишимизга шак келтиришди. Бизния???  Энг мухими  ўзбек халқининг барча балоларига айбдор кимлиги аниқ бўлди!

 Безруков экан.

Браво, азизлар!

Охуенний вброс.

Анзор Бухарский 

Тағин ўқинг
13 may 2016
Варшава циркининг Тошкентдаги гастроли чоғида циркда томоша кўрсатаётган филлар қутуриб, томошабинларга ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеани ўз кўзи билан ...
29 april 2016
Ўзбек ҳукумати тепасидагиларга трамвайнинг асло кераги йўқ, ўзбек мулозимининг трамвай ёки велосипед миниши – уни кўчага чиқазиб сазойи қилиш ...
29 march 2025
Сурияда Асад режими қулаганидан кейин илк бор янги ҳукумат тузилди, эътирофга молик томони  – вазирлар орасида аёл ҳам бор. ...
15 may 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...