Кўзқараш
7 december 2025

Шаҳноза Соатова: Ўзбек тили – барчамизни бирлаштирувчи нуқта

Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатлар бизнинг бойлигимиз саналади. Ўзбекистоннинг ягона халқи учун фуқаровий ўзлик, тил ва маданиятни ривожлантириш ҳам табиий эҳтиёж. 

Бугун Қонунчилик палатасида  Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариевнинг ахбороти тингланди. Унда “Ўзбекистоннинг ягона халқи” ғояси тилга олинди.

Менимча, бу бизни бирлаштирувчи ва ривожлантирувчи яхши миллий ғоя сифатида ҳам эътиборга лойиқ концепция.

Баъзида айрим фаоллар билиб-билмай миллатлараро тотувликка ёмон таъсир кўрсатувчи чиқишлар қилиб қўйишади. Бу борада жуда эҳтиёт бўлиш лозим, чунки миллатлараро тотувлик ҳар биримиз учун керак, бу – тинчлик ва барқарорлик масаласи.

Агар бизни бирлаштирувчи омиллар ҳақида сўрашса, мен биринчи бўлиб “Ўзбек тили барчамизни бирлаштирувчи омил” дейман, ҳар биримиз давлат тилини мукаммал билишимиз бизни давлат ва жамият ҳаётида янада фаол иштирок этишимизга имкон беради.

Қаҳрамон Сариевнинг ахборотида айтилишича, сўнгги йилларда юртимизда “Давлат тили бирлаштиради” деган ғоя асоси ўзбек тилини ўргатиш курслари кенгайтирилаётган экан. Мана шу тўғри йўл.

Бугунги миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик сиёсатининг йўналиши ана шундай либерал инсонпарварлик томон кетаётгани мени қувонтиради. Шу йўналишдан давом этавериш керак.

Тағин ўқинг
25 october 2015
Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 ...
6 december 2021
«Албатта, керагидан кўп хато қилганмиз, улардан жуда афсусдаман. Энг катта хатоим суд, жин урсин, мустақил суд тизимини туза олмаганимиз ...
30 september 2023
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи биттагина аравачали велосипеддан иборат эди. ...
3 march 2022
Россияни Украинага бостириб кришини оқлаятганлар миясини Россия ТВсини бир ёқлама пропагандаси ювган эканлигини кўришимиз мумкин. Айнан шундайлар Путинни босқинчилик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...