Кўзқараш
13 january 2026

Шилқимистон қашшоғининг Таиланддаги секс саргузашти

Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди.

Ўзбекистон ватандоши Фируз Ахмедов 11 январь куни Пхукетнинг Май Кхао ҳудудида жойлашган “Golden Cat” ресторанида вояга етмаган  қизни ҳақоратли тарзда ушлаб, пайпаслаб тайига босиб қилиш илинжида бўлди. 

Ҳодисага кўра, Ахмедов ҳожатхонадан чиқаётган қизнинг йўлини тўсиб, унга тегинган. Ҳожатхонага қамаб эмчагини эзғилаган. Қизнинг қичқириқлари ресторан ходимлари ва меҳмонларининг эътиборини тортган.

Таиланд полицияси Фируз Аҳмедовнинг қўлига кишан солиб олиб кетди. Ҳожатхона ëнидаги камера тасвирлари ва ресторан ходимлари гувоҳлиги далил-исбот сифатида олинди. 

Таиланд матбуотида ëйинланган маълумотларга кўра, ҳодиса соат 22:20 атрофида Май Кхао қишлоқ округининг 4 маҳалласида жойлашган Сои Май Кхао 5 даги “Golden Cat” ресторанида содир бўлган. Та Чатчай полиция бўлими ходимлари гумонланувчи ресторан ходимлари ва меҳмонлари томонидан воқеа жойида ушлаб турилганини тасдиқлади.

Фируз Ахмедовнинг сексуал шилқимлиги Ўзбекистнда ўзлари ҳам шилқимликка мойил, сексист ўзбек судялари тарафидан беш сутка қамағ билан жазоланган бўларди.

Таиланд қонунчилигида эса одоб-ахлоққа зид ҳаракатлар, айниқса вояга етмаганларга нисбатан сексуал жиноятлар оғир жиноят турига киради. 

2025 йил охирида кучга кирган янги жинсий жиноятлар тўғрисидаги қонунларга кўра, розиликсиз ҳар қандай жинсий алоқа учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Phuket News” нашрининг хабар беришича, бундай шилқим эркакка яқин ëки  алоқадор бўлган хорижий фуқароларни визасини бекор қилиш ёки мамлакатдан чиқаришни ўз ичига олган иммиграция текширувига дуч келиши кутилмоқда. 

Хозирча ўзбек шилқим Таиланд қамағида. Нима дегандилар шаир бовомиз?

Қайда юрсанг бошда дўппинг ғоз юрарсан кеккайиб… 

Мен нима дейман: чиранма ғоз, ҳунаринг оз.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
8 january 2026
Бизга Бизнес-Омбудсман томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам тақдимнома ва огоҳлантириш бераётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмоқда, маслаҳат беришни сўрашмоқда. Бизнинг ...
20 november 2021
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбекистонлик рассом, 33 ёшли граффити устаси Абдураҳмоннинг бензин нархлари ошганига оид  янги асари пайдо ...
31 july 2019
1 август куни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бошланади. Бу ҳашаки шпаргалкалар даври тугаб, улар ўрнига ...
9 december 2025
Бу жуда ҳайратланарли! Уиткофф ва Кушнер Зеленскийдан телефон орқали «Донбассни топшириш»га рози бўлишни талаб қилишган. Axios маълумотларига кўра, америкаликларнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...