Кўзқараш
31 january 2026

Ибрат Сафо:  Эскобар ва Каримов параллели

Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. Энг машҳур наркобарон Пабло Эскобар ҳақидаги сериалларни кўрган бўлсангиз, бу шаҳарни биласиз. Эскобар шу ерда туғилган, Меделин Картелига асос солган ва ҳатто парламентга шу ҳудуддан сайланганди.

Дўстимдан Эскобарга ҳайкал ё музей бор эканми, деб сўрадим. Ҳайкал йўқ, лекин унинг оиласи юритадиган хусусий музей бор деди. (Чипта нархи бошқа музейларникидан тўрт баравар қиммат.) Лекин, шаҳарда одамлар у ҳақида гапиришмас эмиш – гид ҳам атрофдагилар эшитиб қолса Эскобарни олқишлаяпти ё танқид қиляпти деб айтмасликлари учун унинг исмини бирон марта тилга олмабди. Меделинни дунёга танитган шахс бўлса-да, Эскобар ҳақида очиқ мунозара йўқ.

Булар ҳақида гурунглашар эканман, Ўзбекистон ҳукуматининг бугун Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўяётган расмларини кўриб қолдим. Каримовни наркобарон демоқчи эмасман, лекин унинг ҳам шахси ва сиёсати очиқча ва танқидий таҳлил қилинмаслиги кўп жиҳатдан Эскобарнинг меросини эслатди.

Афтидан янги маъмурият унинг кўпгина сиёсатларини бекор/ислоҳ қилди, лекин ҳануз уни муҳокама қилишда журналистларга тўсиқлар, кўринмас қизил чизиқ бор. Бу, албатта, унинг сиёсий мероси давом этаётгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Худди Меделинда ҳам Эскобарга яқин сиёсатчилар ҳануз очиқда қолаётгани ва наркотрафик, аввалгичалик бўлмаса-да, бугун давом этаётгани каби.

Тағин ўқинг
17 june 2020
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ...
28 september 2021
Кўпинча корхоналар раҳбарлари ўз ходимлари штатини кўпайтирмасдан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш йўли билан зарур мутахассисларни жалб этишга ҳаракат қилади.  ...
23 march 2018
Сарлавҳага чиқарилган бу гап буюк актёр Шукур Бурхонов ижросидаги Юсуф Ялангтўш ҳақидаги фильмда айтилган. Не тонгки, “пайғамбар” даражасига кўтарилган ...
5 july 2016
Сўнгги вақтларда президентнинг ҳар бир чиқишига лаббай деб «отклик» ёзиш маҳорати борасида бошқаларга дарс бераётган «Адолат» газетаси бош муҳаррири ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...