Кўзқараш
15 october 2015

Зилзила олдидан

Шуҳрат Бобожон,
Eltuz.com

Салвадор Далининг бир асари бор. «Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш» деган. Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса 1985 йили «Зилзила олдидан» дея номланган расм чизган эди.

Расмда зиллат ва ғафлатга ботган Тошкент маҳалласи тасвирланган эди. Зилзилани эса фақат ит ва кучуклар сезгани расмда акс этган эди. Бу расм Москвадаги Манеж майдонида намойиш қилинганида мунаққидлар мақтовига сазовор бўлди.

Таниқли мунаққид бу расмдаги мажоз кодини очиб берган эди. Мунаққидга кўра расм бутун мамлакат кутаëтган ижтимоий зилзила ҳақида ишорат эди. Албатта биз мунаққиднинг бу гапига эътибор бермадик.

Сал ўтмай Совет Иттифоқининг оëғи осмондан келганида Ҳакимжон чизган расм ҳақида эсладик. Рассом савқи табиий бир ҳис билан улкан талафотни сеза олган ҳолда тасвирлаган эди.

Бугун Тошкент зоҳиран тинч. Аммо Тошкент итлари занжирини узиб осмонга қараб увилламоқда.

Тағин ўқинг
12 january 2021
Андижон шаҳридаги автобус бекатларидан бирида тўшакка ўраниб, устидан целлофан ёпиб ўтирган бир кишига дуч келдим. Ўша куни ҳаво одатдагидан ...
27 april 2022
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 25 апрел куни Лазги халқаро рақс фестивали бошланди. Дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатларидан келаётган меҳмонлар ...
23 may 2023
Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят ...
13 july 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...