Кундалик
8 november 2015

Пенсионерлар ҳақини талаб қилгани учун…

Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди.

Унинг билдиришича, туман пенсионерлари сентябр-октябрь нафақаларини ололмаганлиги сабаб, катта трасса йўлини тўсиб қўйиб, норозилик билдиришган.

Мактубида у, 90 ёшли саводсиз бир кекса аёл Самиева М.нинг ишончли вакили сифатида қатнашгани, воқеага аралашмай четда тургани, шунингдек, кўча акцияси иштирокчиларига ҳеч бир жазо қўлланилмаганини билдиради.

Бироқ кучишлатар тизими ходимлари биргина уни “жазога тортишган” – унга 7 миллион 104 минг сўм жарима солишган.

Уч йилдан буён ишсиз қолаётгани боис, фарзандлари 12 йиллик мажбурий таълим олиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қолаётган аёлга нисбатан бу бедодлик “Ўлганнинг устига тепган бўлди!” дея ёзади Дилдора ўзининг ҳукумат рахбарларига ёзган хатида.

Жабрдийданинг билдиришича, унинг ўнлаб идораларга ёзган шикоятлари ҳамон жавобсиз қолмоқда.

Эндиликда эса суд қарори билан ҳар ойда ногиронлик нафақасининг ярми – 226 минг сўм жаримани қоплаш учун уриб қолинади.

“Наҳот инсон қадр-қиммати шу қадар ерга урилган бўлса мамлакатимизда?”, дея нола қилади аёл президентга мурожаатида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 may 2022
Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг ...
12 january 2026
Қадимий Хоразм худудидаги Гўктепа қамали ва 1881 йил 12 январдаги қонли тўқнашув Марказий Осиё тарихидаги энг фожиали ва шу ...
14 may 2018
Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
13 august 2024
Украина Россия ҳудудларини эгаллади. Бангладешда диний низолар кучайди. АҚШ шимолида тўфон. Юнонистонда ўрмонлар ёнмоқда. Шведларни сўккан ўзбек мулла Аброр Абдазимов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...