Кундалик
15 november 2015

Ғўзапоя ойлигимиз…

Бу йил пахта тера олмадим, деб «хафа бўлиб» юргандим. Лекин кеча синфдошим Қадамбойнинг ғўзапоясини (поқолини) теришгани кўмакка (ёрдамга) борганимда бу ишни қилдим, тўғриси қилишга мажбур бўлдик.

Бунинг учун очкўз фермерга катта раҳмат! Бошидан тушунтирай… Ҳавонинг бузуқлигига қарамай, ерталабдан далага яёв жöнадик. Сабаби йўллар ёмон.

Буғдой экилган пахта даласидаги синфдошимнинг бир гектар еридаги ғўзапоясини 9 кишилик жамоа ўриб, боғлаб, олиб кетишга тайёр қилдик.

rasm521
Ёмғир ёғабергач, ишимизни ҳам, ишини ҳам чала ташлаб қайтдик…

Буғдой экилган далага транспорт, от-арава киритиб, (буғдойга зарар етказиш мумкинмаслиги учун/:-)/, даладан 1000 боғдан зиёд ғўзапояни қўлда қатнаб олиб чиқсак бўлди, деб турсак, фермернинг иш бошқарувчиси келиб, «ғўзапоянгдаги пахталарни териб чиқинглар, кейин ғўзапоянгни олиб кетасан, бўлмаса йўқ!» деса бўладими…

Фермерга чақишган… Ана шармандалик! Боғлардан пахта тердик! Очилиб қолган кўсаклар ҳам оз эмас экан! Бир пастда бир қанор (икки қоп сиғимидаги халта) пахта тердик!

Уни ҳам дала шийпонга олиб бориб топширдик. Ёмғир ёғабергач, ишимизни ҳам, ишини ҳам чала ташлаб қайтдик…

«Пахта – бойлигимиз, ғўзапоя – ойлигимиз» деган гап бор Хоразмда, балки сизда ҳам бордир, а?

Хуллас, энди фермерлар шу ойлигимизга ҳам кўз олайтира бошлашди: пахта чопиғи учун 1 гектар ерга эга ишчилардан 50-80 боғ ғўзапоя олиб қолади.

Газ умуман йўқ, электр узилиб келадиган, дарахтлари, боғлари чопилиб деярли тугаган қишлоқимизда, элнинг қаҳратон қишдан омон чиқарадиган нажотларидан бири бу ғўзапоя.

Бир вақтлар газни қорамолга ем пишириладиган ўчоқларда борича ёқиб қўярдик (айнан бизнинг оила эмас). Бугун шуларнинг уволи тутаётгандир балки…

Мурод Бекжонов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 february 2022
29 январь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) @Eltuz телеграм-каналида бир кун илгари (28 январь куни) чиққан хабарга раддия ...
14 december 2018
Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирмоқда. Бу ҳақда ...
26 february 2016
Эртага шанба, кимлардир дам олади. Лекин одамлар соғлиғи учун жавобгар Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аксарият ходимлари бундан мустасно. Улар том ...
25 november 2020
Хоразмда келинга бокира эмас, деган айб қўйиб, уни видеога олган, шаънини топтаб сазойи қилган куёвнинг қариндош-уруғлари устидан Хоразм вилояти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...