Кундалик
16 november 2015

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев қамоққа олинди 

Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари келишган. Улар тинтув ўтказиб, барча ҳужжатлар, компьютер, фотоаппаратларни мусодара қилишган ва Ўктам Пардаевнинг ўзини Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига олиб кетишган. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева хабар берди.

Соат кундузги учлар атрофида, Умида Ниёзова,  Ўзбек-Немис Форуми (Берлин) рахбари, Ўктам Пардаев билан телефон орқали қисқа гаплашишга муваффақ бўлган. Ўктам Пардаев терговчининг кабинетида бўлган ва ҳуқуқий ёрдам ва адвокат олиш учун тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан боғланишини сўраган. У ўзининг ҳибсга олиниши сабаби тўғрисидаги саволга жавоб бермаган. 

Ўктам Пардаев, ўзбек амалдорлари зўровонликларидан фуқаролар ҳуқуқини очиқ ҳимоя қилаётган Ўзбекистонда қолган кам сонли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири саналади. Сўнгги икки ой мобайнида у Ўзбекистон пахта далаларидаги мажбурий меҳнат мониторинги бўйича фаол шуғулланган эди.

Элтуз

Тағин ўқинг
25 october 2015
Бугун дунё матбуоти Россия миграция хизмати ва полицияси ушлаган тожик оиласининг олиб қўйилган беш ойлик эмизикли боласи Умарали Назаров ...
12 october 2025
Америка Урушни ўрганиш институти Ай Эс Даблю Москва «Нол фаза» деб аталувчи босқичга — Альянс билан тўқнашув тайёргарлик босқичига ...
5 may 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Матчонбой сен нега қўлингга гармон олдинг. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...