Кундалик
4 january 2016

Ўликнинг табриги

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Элтуз манбаларига кўра жанозада ортиқча гап сўз бўлмаслигини МХХ зобитлари махсус назорат қилган.

Ўз ТВ диктори Абдумўмин Ўтбосаров 31 декабрь куни эфирда президент табригини ўқиб эшиттирди. Ëзиб олинган бу табрик эфирга кетаëтганида Абдумўмин Ўтбосаров аллақачон ўлиб бўлган эди.

Ўтбосаров кенг қамровли инфаркт оқибатида оламдан ўтгани айтилади. Элтуз манбаларига кўра, Ўтбосаров президент табригини 30 декабрь куни ўқиган.

31 декабрга келиб эса президент девонидан табрикнинг тахрир қилинган варианти тушган.

Ўтбосаров бу вариантни ўқиш асносида МТРК директори билан низога киришган. МТРК директори Ўтбосаровни изнсиз уйга кетиб қолганликда айблаб тергаган. МТРК раиси кабинетидан чиққан диктор ўзини ëмон ҳис қилган. Ўз ТВ биносидаги ҳамшира унга укол қилган. Бу кор қилмагач, Ўз ТВ биносига тез ëрдам чақирилган. Абдумўмин Ўтбосаров 31 декабрь куни тахминан кундузги соат 11 ларда касалхонага олиб келинган ва ўша ерда жон берган.

Ўтбосаров жон бергани хабари Ўз ТВга етгач раҳбарият зудлик билан табрикни бошқа дикторга қайта ўқиттирган.

Элтуз манбаларига кўра, табрикнинг иккинчи дублини диктор Алишер Бадалов ўқиган. Аммо раҳбарият Бадалов ижросидан қониқмган ва марҳум сухандон ўқиган табрик эфирга кетган.

Бор гап шу. “Ўликнинг табриги” деган жумлани илк бора 1999 йили мен Бош мухаррир бўлган Урганчдаги Эй Эл Си телекомпанияси ходими Нигора Абдуллаевадан эшитувдим. Реклама ишларига бош қош бўлган Нигора ўша куни оламдан ўтган маҳаллий депутат ўлими ҳақидаги хабарни эфир сеткасига жойлаштирар экан “Ўликнинг табриги” деган жумлани ишлатди. Зотан эфир сеткасидаги “Табриклар” деган жойга илк бор таъзия эълони қўйилаëтган эди.

Тағин ўқинг
23 january 2026
Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ноқонуний ташкил этган, шунингдек «кўча безорилиги» билан шуғулланиб ...
15 may 2017
Май ойи бошида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятига дахлдор «Олтин қалам» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими ортидан ижтимоий тармоқлар ва ...
1 february 2022
Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида ака-ука Зокировларга қарашли “Quyun” МЧЖ томонидан барпо этилган уйларда қурилиш ва хавфсизлик талаблари қўпол равишда ...
25 october 2021
22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...