Дайжест
25 april 2016

Тилни юқоридагиларга «тил теккизмай» ҳимоя қилиш мумкинми?

«Миллий тикланиш» газетаси ўз муассиси бўлмиш шу номдаги партия ўзбек тилининг софлигини сақлаш, адабий тил меъёрлари ва қоидаларига амал қилишга катта эътибор қаратаётганини иддао қилади.

Газетанинг билдиришича, партия вакиллари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида ўзбек адабий тили меъёрлари ва қоидалари бузилишларга йўл қўйилгани ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, кўплаб ташқи рекламаларда ва пешлавҳаларда ўзбек тилига хос бўлган ҳарфлар (қ, ғ, ў, ҳ) нотўғри ёзилган. Паркент туманидаги Заркент ота зиёратгоҳи пештоқидаги лавҳанинг ўзидагина 22 та имловий хато мавжуд.

Аслида газетада айтилган бундай хатоларни минглаб эмас, миллионталаб топиш мумкин. Шунинг учун асл айбни ўзбек тили юқори доираларда ҳали ҳам иккинчи даражали бўлиб қолаётганидан излаш тўғри бўмасмикин? Ёки «Миллий тикланиш» буни билмайдими?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 september 2023
Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларини «реформа қилиш» ташаббускори бўлган Тоҳир Миржапаров 15 нафардан зиëд вояга етмаганларни ичириб, ҳушидан кетказиб, мунтазам зўрлаб ...
15 january 2024
77 ëшида оламдан ўтган таниқли олим¸ профессор Толиб Худойбердиев жанозаси 13 январ куни Андижонда ўқилди ва Шахрихонда тупроққа берилди. ...
2 december 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
17 december 2021
Кун чиқди. Кун ботди. Олдинги спичдан кейин роппа-роса 6 марта тонг отди. Энг узун ялдо туни ҳам ортда қолди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...