Дайжест
5 may 2016

Режиссёр фильмлари буюртма эканини тан олди

«Гумроҳлар», «Алданган аёл», «Ажал жодуси», «Odnoklassniki» каби бугунги ҳукуматнинг мафкуравий талабларига жавоб берадиган фильмлар режиссёри Ҳилол Насимов бу каби картиналарни махсус буюртма асосида олганини очиқчасига тан олди.

«Адолат кўзгуси» газетасига интервью берган режиссёр суратга олган фильмларининг воқеалари «ҳаётий воқеликка асослангани»ни иддао қилган.

«Бир неча йиллар олдин мен интернет тармоғи орқали фойдаланувчилар онгига бузғунчи ғоялар сингдирилаётгани ва фильмда буни фош этишимиз кераклиги ҳақида топшириқ олдим», дейди Ҳ.Насимов.

«Гумроҳлар»даги гумроҳлар эса Ватанимиз мустақилликка эришган вақтларда иқтисодий қийинчилик юз берганида юртидан қочиб, турли фисқу фасод гаплар билан ўз ўлкасига тош отиб, энди Ватан гадоси бўлиб юрган инсонлар ҳақида… Ҳар нарсадан кир қидириб, айб ахтаргандан юртимизда бўлаётган туб ўзгаришларни тан ола билиш ҳам керак», дея гапини давом эттирган режиссёр.

Ҳ.Насимов Ўзбекистоннинг «қадрини билмаганлар охир-оқибат кўр бўлиши»ни башорат қилади ва «Ватанимизнинг келажаги буюклигини, ҳар куни бўлаётган ижобий ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юксалишларни очиб бериш» режиссёрларнинг вазифаси эканини таъкидлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 march 2023
16 мартга белгиланган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти 27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 ëшга тўлиши арафасида бўлади.
29 december 2025
1922 йил 29 декабрда имзоланган СССРни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома XX аср сиёсий харитасини бутунлай ўзгартириб юборган ҳужжат бўлди. ...
3 february 2018
Президент Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ишдан олишидан сал аввал унинг икки ўринбосари ва ...
9 may 2018
Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Бу тадбирлардан, «Элтуз» нашри ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...