Кундалик
24 june 2016

Театр кўчасида рўй берган “ўзбек фожеаси”

21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да яшаган тўшакдоши 44 яшар ўзбекистонлик Гулчеҳра Маҳамаджонованинг томоғига пичоқ тортти.

Дод-вой бошланиб меҳмонхонага полиция кириб келганида Рустамжон айни пичоқ билан билак томирларини кесиб ташлади.

Истанбул полицияси тарқатган ҳабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб келган тез ëрдам машинаси, қонига беланган икки ўзбекни касалхонага етказган.

Ярадор жуфтликнинг аҳволи оғир экани ҳам айтилмоқда.

Eltuz.com мухбири воқеа содир бўлган меҳмонхона ҳодими билан гаплашди. Ҳодимнинг айтишича ҳодиса соат кундузги учларда содир бўлган:

«Буларни отелдан чиқадиган вақти келган эди. Ўзи соат 12 да ҳисоб-китоб қилиб кетишлари керак эди. Чиқавермагач, хабар олай деб эшикни қоқдим. Эшик очиқ экан ичкари кирдим. Қарасам ҳамма ëқ қон. Ўртада ўзбек хотин қора-қонга беланиб ëтибди. Дархол полиция чақирдим, жуда кўп полиция келди. Учта машинада келишди», – дейди суҳбатдош.

Истанбулнинг Театр кўчасидаги меҳмонхонасида содир бўлган воқеа юзасидан Фотиҳ мавзеси полицияси суриштирув олиб бормоқда.

Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея каби мамлакатларни тўлдирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бугунги кунда тирикчилик илинжида Туркия шаҳарларини ҳам “ишғол” қилмоқда.

Россия матбуотида ëритилавериб сийқаси чиққан “жиноятчи ўзбек” мавзуси шу кунларда турк матбуотига кўчмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 september 2021
6 cентябрдан Ўзбекистон олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланди. Айни пайтда вилоятлардан пойтахтга келиб ўқиётган талабалар учун турар-жой ...
8 december 2020
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Элтуз” мухбири билан суҳбатда хонандалар Санжай ва Шерали Жўраев жанжалига умуман аралашмаганини, артист билан ...
20 november 2023
Биринчи раҳбарга ҳамма ëқни чиройли кўрсатиш учун ясатилган хўжакўрсин ҳашаматга Потёмкин қишлоғи дейилади. Потёмкинские дере́вни — бу 1787 йили Рус ...
19 january 2017
Президент Мирзиёв 14 январ куни бўлиб ўтган мажлисда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовни тикка турғазиб қўйиб молия тизимидаги камчиликларни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...