Кўзқараш
19 september 2016

«Қайдан келдинг, Мирзиё! Биз сени кутганмидик?»

Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза бошлашди.

Ботир Ёдкаш тахаллуси остида Eltuz.com нашрига шеърини жўнатган муаллиф уни «Қарғалганлар қўшиғи» деб атайди. У ўз шеърида йиллар давомида эрксизлик гирдобида қолаётган халқ дарду аламини акс эттиради.

Қарғалганлар қўшиғи

Эй Мирзиё, Мирзиё
Сен бўлдинг-у ВРИО
Умидлар бўлди рўё…
Қайдан келдинг эй Бало!
Биз сени кутганмидик?
Чорак аср қон қусиб
ўпка, жигар, жон қусиб
Бошдаги ойболтангни
Ё ҳеч унутганмидик?..

Эй Мирзиё, Мирзиё
Отам дейсан, отангнинг
Меросин ғорат қилиб
Намоз ўқидингми сен
Шу кун таҳорат қилиб?
Отангнинг гўрида ҳам
Турдинг маҳобат қилиб,

Эй Мирзиё, Мирзиё
Оллоҳ синар бу халқнинг
Сабрини сен синама!
Очиқ қўл Искандарнинг
Қабрини сен синама!
Жиззахдаги муштумзўр
Зарбини сен синама!

Эй Мирзиё, Мирзиё
ўйлайсанки сайловда
Қайтадан туғилгайсен
Илоҳим баддуодан
Ҳар кеча бўғилгайсен
Маҳшарда отанг билан
Бир жойга йиғилгайсен

Эй Мирзиё, Мирзиё
Қулоқ тутганмидинг ҳеч
Халқнинг фарёд, унига.
Оғзинг кўпик, тупурдинг
Асосий қонунига.
Давлатман дейсан, аммо
Арзимайсан жунига!..

Эй Мирзиё, Мирзиё
Гарчи мастсан қудратдан
Шарбатинг татимагай!
Бўйинг бир қарич, асло
Савлатинг татимагай!
Етимлардан юлинган
Сарватинг татимагай!
Шуҳратинг, шавкатинг ҳам
Давлатинг татимагай!
Эй Мирзиё, Мирзиё,
Эй сен зулмат, кир зиё!

Ботир Ёдкаш
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 december 2025
Чет эллик инвестор Қурилиш материаллари савдоси баҳонасида ўзбекистонлик ҳамкорлари билан келишиб мамлакат ҳудудига наркотик моддалар олиб киришга уринди. Улар ...
22 april 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
4 november 2025
Москва 2026-йилда мигрант ишчилар учун патент тўловларини оширади. Бу борада Москва шаҳар думаси ҳужжат қабул қилди.   Маълумотларга кўра, ...
25 january 2019
Тожикистон расмийлари 2018 йилнинг бошида қабул қилинган қарор асосида ТВ орқали нафақат секс, балки ўпишиш ва қучоқлашиш саҳналарини ҳам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...