Cатира
4 november 2025

Москва 2026-йилда мигрантлар учун патент нархларини оширади

Москва 2026-йилда мигрант ишчилар учун патент тўловларини оширади. Бу борада Москва шаҳар думаси ҳужжат қабул қилди.  

Маълумотларга кўра, расмийлар тўловни 8900 рублдан 10 000 рублгача оширишни режалаштирган. Депутатлар 2025-йилда пойтахт меҳнат бозорининг минтақавий хусусиятларини акс эттирувчи коеффициент 2,8592 ни, патент нархи эса 8900 рублни ташкил этганини таъкидладилар. Ҳукумат нархларнинг ошишини чет элликлар орасида талаб юқори бўлган касблардаги ўртача иш ҳақининг ошиши билан изоҳламоқда. 

Мигрант ишчилар томонидан анъанавий равишда талаб қилинадиган соҳаларда ўртача иш ҳақининг ошишини ҳисобга олган ҳолда, 2026-йилда белгиланган минтақавий коеффициентни 2,9323 миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда, бу эса патент нархини ойига 10 000 рублгача оширади, дейилади ҳужжатда.

Илгари Россия мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ксенофоб ЛДПР партияси муҳожирларга «бепул ижтимоий нафақалар» беришни тўхтатиш вақти келганини ва шу билан федерал бюджетга тушадиган юкни камайтиришни маълум қилганди.

Тағин ўқинг
26 january 2024
Май ичсанг, оқилу доно билан ич, Ёки бир гул юзли зебо билан ич. Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ...
4 october 2019
Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса, ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим. ...
8 january 2016
Биз собиқ банкир, моҳир тадбиркор, эндиликда эса сиёсий маҳбус Рустам Усмоновнинг китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. 1998 йилда, ...
30 october 2019
Таниқли ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубовнинг бу фикрлари 2008 йилнинг июнида машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан «Озодлик» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...