Асосий мавзулар
22 december 2016

Бош муҳаррир ҳоким журналистларнинг оғзини мойлаб туриши билан мақтанди

«Ҳуррият» газетасида (21.12) босма нашрлар ҳақида чоп этилган мақола сарлавҳасини ўқиб, унда долзарб масала кўтарилган экан, деб ўйлашингиз мумкин.

«Расмий газеталар ўз обуначиларини топа олмайдими?» сарлавҳали бу мақола «Баъзида одамлар ўртасида «Расмий газеталар қизиқарли эмас», деган фикрларга гувоҳ бўламиз», дея бошланади.

Аммо мақола давомида сарлавҳага чиқарилган саволга жавоб топаман деб овора бўлманг. Чунки уни ўқиганингиз сари мақола муаллифи, «Қизилтепа тонги» газетаси бош муҳаррири аслида бу ниятда қоғоз қораламагани ойдинлашиб бораверади.

Бунинг ўрнига, у ўз газетасининг харидоргирлиги, халқни қизиқтирадиган мавзуларни ёритаётганига эътибор қаратиб, моҳиятан ўзини мақташга ўтиб кетади.

Мақтаниш жараёнида муаллиф туман ҳокими ҳар йили мустақиллик арафасида махсус тадбир ўтказиб, журналистларнинг оғзини мойлаб туришини билдириб қўяди.

Бу эътирофни ўқиганингиздан кейин нега журналистлар амалдорларни танқид қилишга журъат эта олмаслигини англагандай бўласиз.

Чунки ҳоким ҳар йили журналистларни «фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар» билан тақдирлаб тургандан кейин уни танқид қилиб бўладими?!

Еган оғиз уялади-ку ахир!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 november 2018
Бу йилги пахта терими мавсумида Фарғона вилоятида олингани айтилаётган, ижтимоий тармоқда пайдо бўлган фотосуратларда “Пахтага қўли теккан одам – ...
17 february 2017
«Халқ сўзи» газетаси (15.02) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ёшлар қизиқиш ва қарашларини ўрганишга бағишланган сўрови натижаларини эълон ...
24 march 2023
Мана хафта чархпалаги айланиб яна сиз қора кўзлар билан биргаман. Тоғ тоғ билан учрашмайди.   МС: Одом одом билан учрашади. ...
29 april 2023
Рассом Туз: Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас.  Матчон Суқулиш: Туз оға бугунги гунам эртанг учун тарих. Сиз бугуннан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...