Асосий мавзулар
22 december 2016

Бош муҳаррир ҳоким журналистларнинг оғзини мойлаб туриши билан мақтанди

«Ҳуррият» газетасида (21.12) босма нашрлар ҳақида чоп этилган мақола сарлавҳасини ўқиб, унда долзарб масала кўтарилган экан, деб ўйлашингиз мумкин.

«Расмий газеталар ўз обуначиларини топа олмайдими?» сарлавҳали бу мақола «Баъзида одамлар ўртасида «Расмий газеталар қизиқарли эмас», деган фикрларга гувоҳ бўламиз», дея бошланади.

Аммо мақола давомида сарлавҳага чиқарилган саволга жавоб топаман деб овора бўлманг. Чунки уни ўқиганингиз сари мақола муаллифи, «Қизилтепа тонги» газетаси бош муҳаррири аслида бу ниятда қоғоз қораламагани ойдинлашиб бораверади.

Бунинг ўрнига, у ўз газетасининг харидоргирлиги, халқни қизиқтирадиган мавзуларни ёритаётганига эътибор қаратиб, моҳиятан ўзини мақташга ўтиб кетади.

Мақтаниш жараёнида муаллиф туман ҳокими ҳар йили мустақиллик арафасида махсус тадбир ўтказиб, журналистларнинг оғзини мойлаб туришини билдириб қўяди.

Бу эътирофни ўқиганингиздан кейин нега журналистлар амалдорларни танқид қилишга журъат эта олмаслигини англагандай бўласиз.

Чунки ҳоким ҳар йили журналистларни «фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар» билан тақдирлаб тургандан кейин уни танқид қилиб бўладими?!

Еган оғиз уялади-ку ахир!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 august 2019
Президент Мирзиёев қарори билан 3 август куни Ўзбекистондаги машъум Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди. Айни қарорда қамоқхона бинолари ва мулклари Қорақалпоғистон ...
10 december 2021
Азизлар, мана, яна сиз билан юзма-юзман. Сизларнинг юзингизда тоғлар қадар салобат ва чўққилардаги қор каби тозалик кўраман. Сизлар менинг қанотларимсиз. ...
5 july 2019
“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. ...
19 january 2017
Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...