Асосий мавзулар
25 january 2017

Фарғона. Бир ҳафтада тўртта босқинчилик

Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ва босқинчиларни топиш осон кечмаяпти.

«Бир ҳафтада тўрт марта ўғирлик ҳақида маълумот олдик, – деди туман ИИБларидан бирида ишловчи манба.

Унинг билдиришича, коллеж директорининг уйидан 6 миллион сўм ўқувчилардан китобга деб йиғилган пул ва тилла тақинчоқлар йўқолган.

Яна бир савдогар аёлнинг уйидан ҳам қимматбаҳо буюмлар олиб чиқиб кетилган, бир ҳолатда ўғри ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетган, уй эгаси вақтида қўшниларини чақиришга улгурган.

«Тошкентнинг “Абу Сахий” бозорида дўкони бор аёлнинг келини ва уч нафар набирасини талончилар боғлаб қўйиб, уйидаги тилла буюмларни олиб чиқиб кетган. Босқинчилик ва талончилик қилганлар етти киши экан, олиб борилган тезкор қидирув ишларидан кейин улар топилди», – деди бошқа бир ИИБ ходими.

Аммо кўп ҳолларда босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари очилмай қолаяпти. Элтуз билан суҳбатлашган манба, бунинг ҳаммасига ишсизлик ва иш ҳақининг озлиги сабаблигини айтади.

«Ёш йигитлар ишсиз. Бор ишларда эса ойлик қониқарли эмас. Баъзилар эса Россия ва бошқа давлатлардан депортация бўлганлар. Улар четга чиқиб кетолмайди, бу ердаги ойликка эса уларнинг ишлагиси келмайди. Шунинг учун ўғирлик ва босқинчилик, талончилик кўпаймоқда», – дея сўзларини якунлади ИИБ ходими.

Насима Даврон қизи
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 october 2020
Азизларим, оға, ини, опа, сингил, катта ва кичикларим. Мана, яна учрашдик. Олдинги учрашувимиздан бери 168 соат ўтибди. Етти марта ...
31 october 2025
Туркиянинг Оқденгиз бўлгасида яқин дўстим яшайди. Зўр йигит. Паловни қўлда ейди, ичса фақат Абсолют водкани ичига муз солмай ичади. Сайлов ...
30 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
1 july 2022
Қуллик зеҳнияти нима дегани, биласизми? Биргина қорни учун ажнабийга тобе бўлган халқда қуллик зеҳнияти бор. Мисол учун, «Мустақиллик бизга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...