Асосий мавзулар
18 may 2017

Тухум учун президентга миннатдорлик

Ўзбек матбуоти президент Мирзиёевнинг товуқ ва тухум сиёсатини улуғлашда давом этмоқда.

Ҳусусан «Миллий тикланиш» газетаси (17.05) Тошлоқдаги деҳқон хўжалиги раҳбари банкдан берилган имтиёзли кредитга 2500 товуқ олиб, кунига 1500 та тухум сотаётгани учун президентга миннатдорлик билдиргани ҳақида ёзган.

Мақолада президентнинг аҳолини товуқбоқар қилиш ташаббусига соя солаётган ҳолатлар ҳам тилга олинган.

Маълум бўлишича, ёзёвонлик Наталья опа Юничковага «Агробанк»дан олинан 7,5 миллион сўм кредит эвазига 230 та товуқ олиб берилган. Аммо товуқлар қари бўлиб, на тухум берган, на гўштга яраган.

Юничкова бу товуқларни икки ой боққач, 30 таси нобуд бўлгандан кейин банкка бориб товуқ сотган фирмани суриштирганида, банк ходимлари «масъулиятсизлик қилиб, унга жавоб бермагани» ҳақида ёзади газета.

Фақат опа халқ қабулхонасига мурожаат этганидан кейингина товуқлар уларни сотган фирмага қайтариб берилган, кредит ҳам ўша корхона томонидан қопланган.

Мақолада шунингдек, коллеж битирувчисига ҳам кредитга 50 та товуқ берилгани, бироқ улар тез орада нобуд бўлгани айтилади.

Эътиборлиси шундаки, мақолада халқ қабулхоналари ҳудудлардаги раҳбарларнинг «эл назарига тушишига, чинакам обрў-эътибор топишига имкон бергани» таъкидланади.

Газета шунингдек, «халқ дарди билан яшаш» байроғини баланд кўтарганча, президентнинг халқ қабулхоналари фаолиятига оид каттагина мақола эълон қилган.

Мақола Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг асосий мақсади «эл-юрт ташвишидан огоҳ бўлиб, чора-тадбир кўриш» эканини таъкидлар экан, давлат раҳбарига ташаккурномалар билан бошланади.

Халқ қабулхонасига мурожаат этгани ортидан бувисига ногиронлик аравачаси берилган набира, қарийб ўн йил давомида қизига гувоҳнома ололмай юриб, уч кунда иши битган она, фарзандининг ўқиши учун шартнома тўловини ўтказиш борасида иши битмай юрган вақтда амалий ёрдам олган волиданинг ҳам миннатдорлик сўзлари келтириб ўтилган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 september 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Аҳмад Бейжон зеҳнида бир эътироз тўлқини кўтарилиб, кейин ғойиб бўлганини Ўғуз унинг кўзларидан ўқиди. Ёки Ўғузга ...
16 february 2021
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларни иш билан таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига топширилганини жорий ...
10 may 2018
Бу йилги 9 май Ўзбекистонда кўп йиллардан буён собиқ шўролар рамзларига, бугунги Россияда урфга кирган тимсолларга энг бой тарзда ...
16 october 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...