Асосий мавзулар
21 may 2017

Ўзбек қизини турк жазмани ўлдириб жасадини мусорга ташлади

Туркиянинг Истанбул шаҳри Фотиҳ тумани Қумқопи маҳалласида 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномовани ўлдириб жасадини мусорга ташлаган муҳтамал қотил ҳибсга олинди.

Туркиядаги Hurriet газетасининг ëзишича, тергов пайтида 28 яшар Йилмаз Ëвузарслон ўз ўйнаши Дилдора Иномовани ўлдирганини бўйнига олди. (Суратда: Й.Ёвузарслонни қўлга олиш пайти, Hurriet)

4 фарзанднинг отаси бўлган Йилмаз Ëвузарслон яширин севги муносабатлари фош бўлмаслиги учун Дилдорани ўлдирганлигини сабаб ўлароқ кўрсатган.

Дилдора Иномова

Тергов ҳужжатларига асосланган маҳаллий турк матбуотининг ëзишича, Ўзбекистон ватандоши Дилдора Иномова бир неча йилдан бери Йилмаз Ëвузарслоннинг ўйнаши бўлган.

Жиноят юз берган куни ўзбекистонлик аёл, биргаликда тушган расмларини хотинига юборишини айтиб, ўйнашига таҳдид қилган. Икки ўртадаги жанжал жиноят билан тугаган.

Жомадондаги жасад

Дилдора Иномованинг жасади бир неча кун аввал ахлат контейнерида, чамадонга солинган ҳолда топилган эди. Кузатув камералари тасвирларини текширган турк полицияси беш кундан кейин қотилликда гумон қилинган шахсни топишга муваффақ бўлди.

Турк матбуотининг ëзишича, Йилмаз Ëвузарслон аввалига Иномовани калтаклаган, кейин ошхонадан ошпичоқ олиб чиқиб, тўрт марта пичоқлаган.

Дилдоранинг жони узилмаганлигини кўрган маъшуқ уни то ўлгунича бўғиб турган. Ўлганидан кейин қўл-оёқларини боғлаб халтага солган. Халтани эса чамадонга солган кўчадаги аҳлат қутисига ташлаган.

Турк полицияси ўз тасарруфида, Йилмаз Ëвузарслонинг чамадонни елкасида кўтариб келиб мусор контейнерига ташлагани акс этган видеотасвирлар борлигини матбуотга билдирган.

Қотиллик юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 january 2020
2008 йиллардан бошлаб Ўзбекистон қамоқхоналаридаги кутубхоналар диний мавзуларга, яъни терроризм, экстремизмга қарши курашга ундовчи асарлар билан бир қаторда И.Каримов ...
7 august 2021
Барчага марҳабо. “Элтуз”чилар дам олишдан қайтяпти бирин-кетин. Ишни бошлашдан олдин соатларни тўғрилаб олсак.  1. Рассом ТУЗ Ўзбекистонда мажбурлаб вакцинация ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки эртага, эҳтимол, ўз турмуш ...
13 january 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 12 январь сонини тақдим этади.+++Нукус воқеалари бўйича судда айбловчи сепаратист Даулетмурат Тожимуратовга 18 йил сўради.Прокурор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...