Асосий мавзулар
12 september 2017

Фарғонада ҳам пахта кампанияси бошланди

«Элтуз» нашрининг Фарғона вилоятидаги манбаларига кўра, туманларнинг узоқ ҳудудларида ўқитувчи, шифокор ва талабалардан таркиб топадиган терим отрядлари учун ётоқ жойлари, нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаб қўйилган.

Мақоланинг аудио версиясини тинглаш:

«Бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахтага чиқарилмайди, дейилган эди. Аммо асосий ишчи кучи – бюджет ташкилоти ходимлари», – деди «Элтуз» мухбири суҳбатлашган Фарғона вилояти ҳокимлигида ишловчи ходим.

Унинг сўзларига кўра, тез кунларда ўқитувчи ва шифокорлар оммавий равишда теримга жалб этилади. Шунингдек, вилоятдаги бешта олий ўқув юрти – Фарғона политехника институти, Қўқон педагогика институти, Фарғона давлат университети, ТАТУ Фарғона филиали, ТТА Фарғона филиаллари талабаларига ҳам тайёр бўлиб туриш айтилган.

Қўқон пединститути талабалари ҳам стартда туришибди. Улар ҳафтанинг охиригача кетишлари мумкин.

Университет ўқитувчиларидан бирининг «Элтуз» мухбирига айтишича, факультетларда айрим курс талабалари қолиб ўқишни давом эттириши керак.

Бироқ бу ҳозирча аниқ эмас, улар 4 ёки 1-курс талабалари бўлиши мумкин. Шунингдек, оммавий пахта теримига олиб кетиладиган аниқ кун ва муддат ҳам номаълум.

«Ҳозирча бир нима дея олмайман, директоримиз барибир пахтага чиқишимизни айтди. Чунки чўл зоналарида теримчи-ҳашарчилар учун аллақачон жой ҳозирланган», – деди мактаб ўқитувчиларидан бири.

«Элтуз» мухбири суҳбатлашган муаллиманинг ҳокимликда ишлайдиган турмуш ўртоғи ҳам бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахтага чиқарилишини айтган.

Шунингдек, Фарғона туманларидан бирининг тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари сўзларига кўра, бу ерда август ойи охирида йиғилиш ўтказилган.

«Ўшанда шифокорлар ва ўқитувчилар пахтага чиқмайди, дейишганди. Аммо 7 сентябрь куни яна катта йиғилиш бўлди ва биз чўл зонасига биринчи терим учун 200 нафар ходим беришимиз кераклиги ҳақида топшириқ олдик. Ўша куни бориб, ётоқдаги шароитни кўриб келдик. Мен завхоз сифатида икки кунда бир марта 200 кишига 50 дона буханка олиб боришим керак. Бошқа масаллиқлар 15-20 кунга етарли қилиб қўйилди. Пахта ёғи, макарон, гуруч, томат пастаси, шакар, мош, ловия, ёрма, нўхат. Ўтган йилгидек, фермер ҳашарчиларнинг тушлигини қилиб беради. Нонушта ва кечки овқат тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан бўлади», деди хўжалик мудири.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 may 2025
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даражага етиб – 65 миллиард долларга яқинлашди ва бу қарзнинг катта улуши бюджет учун ажратилмоқда. ...
5 august 2016
Таниқли актриса Саида Раметова билан боғлиқ видео водий ресторанларидан бирида қўл телефонида тасвирга олинган бўлиб, бунда у ҳинд қўшиқлардан ...
17 july 2025
Дунёда, Марказий Осиёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеалар талқинини сизга етказишда давом этамиз. Воқеалар эта ҳар қачонгидан қайноқ. Қуёшли ...
25 june 2019
Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан Швецияга келиб ишлаётган 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Акмалжон Чўлиев 21 июнь куни Стокгольмда вафот этди. «Элтуз» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...