Асосий мавзулар
27 september 2017

Нурилла Отахонов Тошкент аэропортида ҳибсга олинди

27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди.

Ёзувчининг рафиқаси Гулнора Отахонованинг Рейтерга хабар беришича, Чоршанба куни эрталаби, милиция аэропортда эрининг қўлига кишан солган ва милиция бўлимига олиб кетган.

26 сентябр куни Тошкентга учиш олдидан ёзувчи «Элтуз»га интервью берган, уни қора рўйхатлан ўчиришгани, ҳукуматнинг ўзи уни қайтишга таклиф қилганини билдирган.

Нью Йорк сафарида Мирзиёевнинг мухожирларни ватанга чорловидан руҳланиб у Ўзбекистонга қайтишга аҳд қилган эди.

«Ватанга қайтишни кимдир бошлаб бериши керак бўлса мана мен бошлаб бераман биринчи бўлиб» деган эди у «Элтуз» мухбирига Тошкентга учиш олдидан.

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, Нурилла Отахонов Тошкент транспорт прокуратураси томонидан сўроқ қилинмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 august 2019
Ўзбекистон президенти кейинги 17 йил мобайнида илк бор таътилга чиқди. Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли ...
21 august 2024
Энди қатор-қатор Tahoe лар, 2 этажли коттежлар, 200-100-50 минг долларлаб совға саломлар ухлади. ХОҚ IBA раҳбари Умар Кремлёв номига ...
6 april 2017
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди. Фильмда, катта ...
30 january 2020
Қозоғистон Хитойга ва Хитойдан йӯловчилар транспорти қатновини тўхтатиш билан бирга Хитой ватандошларига виза беришни ҳам чекламоқда.  Бу ҳақда мамлакат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...