UzPoster
21 may 2018

Мирзиёев: Бош прокурор қип-қизил ўғри бўлган

Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижон вилоятига қилган сафарида коррупционер собиқ бош прокурор Рашид Қодировни яқин орада телевидениеда гапиртиришини айтди.

«Мана, бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашид Қодиров назарда тутилмоқда – таҳр.) бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Битта ноинсоф ўғли миллиардер! Ва бошқа ташкилот раҳбарлари ҳам, МХХнинг собиқ беш нафар муовини ҳам қамалиб ётибди. Ҳаммаси ўғри, қип-қизил ўғри. Қандай оғир бўлмасин, мен барибир ҳаммасини жойига қўяман.

Ҳаммаси бориб, Болтиқбўйида уй қуриб олган. Суратларини кўрсангиз, кечирасиз, Амир Темур бобомиз шунча миллатнинг раҳбари бўлиб ҳам ундай жойларда яшамаган. Амирликнинг шайхлари ҳам бунақа жойда яшамайди. Кимнинг пули булар – халқники. Қодиров ким ўзи? Қип-қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради.

Ҳаммани кечираман, фақат ўғирлик қилмай, хиёнат қилмаса, у менинг дўстим бўлади. Ана шуни халқим билиши керак», деди президент Мирзиёев Кун.уз нашрининг иқтибос келтиришича.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 december 2021
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолаин Ўзбекистон ҳукуматининг Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги аёллар ва болаларни ватанига қайтариш ...
12 december 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
31 december 2025
Муҳаммад Солиҳ САЙЛОВДАН КЕЙИНГИ МАНЕВР Президентлик сайловлари “ЭРК” ташкилоти тимсолида коммунистларга халқ қудратини кўрсатди. Коммунистлар, бир оз эркинлик берилган ...
17 november 2021
15 ноябрь куни 76 ёшли Рустам Иноятов ҳукуматдаги лавозимидан бўшатилди. МХХнинг (ҳозирги ДХХ) собиқ раиси Иноятов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...