Асосий мавзулар
28 march 2019

АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнатига оид тақиқ рўйхатидан чиқарди

АҚШ Меҳнат департаменти ўзбек пахтасини сотиб олинмаслиги керак бўлган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бу АҚШ ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнати йўқлигини эътироф этганини англатади.

Олинган изоҳлар ва ахборотларни синчиклаб ўрганган АҚШ Меҳнат департаменти Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланиш сезиларли камайгани ва саноқли ҳолатлар даражасига тушганини қайд этган.

Бироқ ўзбек пахтаси АҚШ Меҳнат департаментининг мажбурий меҳнат натижасида етиштирилган товарлар рўйхатида қолади.

Кўплаб ўзбек нашрлари тарқатган, АҚШнинг ўзбек пахтасини харид қилишга тақиқни бекор қилганлиги ҳақидаги хабарлар нотўғридир.

АҚШ Меҳнат демпартаменти сайтида Ўзбекистон ҳамон пахта етиштиришда мажбурий меҳнат қўлланилаётган мамлакатлар тоифасида қолаётганини кўриш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 september 2019
Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора ...
18 january 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ вақт давом этган мустамлакасидан ...
20 september 2016
Ўзбекистонда президент Каримов маъракалари тугаши биланоқ аҳолини пахта далаларига оммавий сафарбар қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб, 7-8 сентябр кунлари, пахта ...
12 april 2025
Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ФВВ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...