Асосий мавзулар
5 april 2019

ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев ДХХ ертўласига кўчирилди

Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев 4 апрель куни уй қамоғидан ДХХ ертўласида жойлашган тергов изоляторига олиб келинди. Бу ҳақда «Элтуз»га хабар берган ДХХ зобитининг аниқлик киритишича, Абдуллаев Мустақиллик майдонига яқин жойлашган собиқ МХХ биноси ертўласидаги ҳибсхонага келтирилган.

5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни байрамини собиқ раис ертўласида нишонлади, деб маълум қилди суҳбатдош.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун 5 апрель куни қабул қилинган. 2018 йилнинг 2 октябрида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган эди.

Ҳозир айни ташкилот ертўласида қамоқда қолаëтган Абдуллаев МХХнинг сўнгги, Давлат хавфсизлик хизматининг эса биринчи раиси бўлиб ишлаган.

2019 йилнинг 11 февралидан буён Давлат хавфсизлик хизматига генерал-лейтенант Абдусалом Азизов раислик қилиб келмоқда.

Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаевнинг қариндошлари ва ҳамтовоқлари назоратга қолмоқда.

ДХХ раисининг божаси ва собиқ маслаҳатчиси Алишер Эшонхўжаев ҳибсга олиниб, тергов қилинмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри прокуратураси терговчиси Ашраф Эшонхўжаев, Ўзбекистон Бош прокуратураси департаментида бўлим бошлиқлигидан бўшатилган Ҳасан Эшонхўжаев ҳам ушланган. Бу собиқ мулозим қариндоши, ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга қарши кўрсатма бермоқда.

Айни пайтда бир йил муқаддам прокуратура тизимидан божхонага ўтказилган 28 амалдор ишдан четлатилиб, уларнинг баъзилари устидан жиноят ишлари қўзғатилди.

«Элтуз» нашри ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан очилган жиноят иши тафсилотларини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 august 2023
Питтсбургда истиқомат қилиб келган ўзбекистонлик Мақсуджон Қосимов ижтимоий тармоқда ФБР ва Кранбери полициячилари тарафидан очилган сохта 15 ёшли қиз ...
5 april 2020
Чор даврида охранка, совет даврида ЧК, ГПУ, НКВД, КГБ, мустақиллик даврида эса СНБ асосан миллат манфатига зарар келтирди ва ...
11 may 2016
Ўзбекистондаги айни тенденцияни бугун Eltuz.com нашри рассом Туз қаламига мансуб навбатдаги кариакатура орқали акс эттиради. Газетада исми ошкор этилмаган ...
8 october 2018
Ўзбекистонда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи монополист – UzCard 5 октябрь куни яна бир муддат ишламай қолди. Сўнгги вақтларда бундай ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...