• Видеодан кадр
Асосий мавзулар
21 may 2019

Самарқандлик боғбон уйлари ноҳақ бузилганидан арз қилмоқда

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 60 яшар боғбон Норқул Ҳотамов турар жой ва иссиқхоналардан иборат кўчмас мулкларини туманнинг собиқ ҳокими ноҳақ бузиб ташлатганидан шикоят қилмоқда.

«Энди қуриб битказиб, яшамоқчи эдик. Ҳоким ерни бошқа кишига олиб бермоқчи бўлган. Аввалига автостоянка қурамиз деб баҳона қилишган эди. Энди эса у ерда котлован қазиб ташлашган», дейди Ҳотамов.

Унинг «Элтуз»га берган суҳбатидан маълум бўлишича, бу мулклар Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги собиқ ҳокими Зоир Мирзаев даврида, Тайлоқ тумани собиқ ҳокими Пўлат Аҳмедов буйруғи билан 2014 йили бузиб ташланган.

«Мулкларимни уч марта кадастрдан ўтказган эдим. «Ўғлингни ваҳобий деб қаматиб юборамиз», деб қўрқитишди. Бир кунда эрталаб соат 11.00 да участкани ҳокимлик тасарруфига ўтказиш ҳақида суд қарорини чиқаришди. Ҳали бу қарор кучга кирмай туриб, эртасигаёқ бузиб ташлашди. У ерда гулзорим, иссиқхоналарим бор эди, фарзандларим, учта оила шундан кун кўраётган эдик», дейди Ҳотамов «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.

У эгалик ҳуқуқининг ноҳақ бузилгани юзасидан Президент девонига ҳам арз қилган, бироқ у ерда аввал қуйи суд маҳкамасига шикоят қилиши лозимлигини уқтирилган.

«Судга борсам, бунинг учун бож ҳам тўлашим кераклигини айтишди. Ҳам уйимни бузишаркан, ҳам бунинг учун пул ҳам тўларканман… Ҳа, энди фойдаси йўқ-да! Улар подшо-да энди, энди жаллод улар, билмайман энди нима қилишни», дея ҳасрат қилади тайлоқлик Норқул Ҳотамов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 september 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Албатта, порахўрларни ...
10 january 2019
Олмалиқдаги «Аммофос-Максам» ширкати ишчиси, 2018 йилги пахта мавсумида мажбурий теримга олиб чиқилган  24 ёшли Соҳибжон Муталибов Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ...
9 december 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли бир шоири эди. Ундан ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша қилгани ва таассуротлари ҳақида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...