Асосий мавзулар
15 august 2023

Тошкентда суд тиббий эксперти 100$ пора олаётганида қўлга тушди

Ўтган шанба, 12 август куни Тошкент шаҳар суд тиббий эксперти Акром Сулейманов ҳибсга олинди.
Акром Сулейманов бир шахснинг ишини битириб бериш ваъдаси билан аванс сифатида 100 АҚШ доллари пора олаётган пайтда Тошкент Прокуратураси шаҳар департаменти томонидан қўлга олинган.
Икки ойча муқаддам СамПИдаги Тошкент шаҳар Суд тиббиёт экспертизасига қарашли моргда бир лаборантка Наргиз Жалолова ва Алишер исмли эксперт ўлим ҳақидаги маълумотнома учун 150 минг сўм пора талаб қилгани ортидан жабрланувчи порталга мурожаат қилган эди.
Тошкент шаҳар Суд тиббиёт экспертизаси раҳбари ўз ходимлари кирдикорини яшириш учун мазкур ходимларни бошқа шўъбага ротация қилиб юборган.
Ўтган йил октябрда ДХХ ва Прокуратура департаменти ходимлари Тошкент шаҳар Суд тиббиёт экспертизаси раҳбари Норжон Султонованинг ўзини 2.500$ пора олаётган пайтда қўлга олишганди.
Элтуз мобил мухбирига кўра, Норжон Султонова билан бирга яна олти нафар тиббиёт ходими, жумладан айни муассаса ҳисобчиси, тиббиёт комиссияси бошлиғи ва Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош врачи олиб кетилганди.
Нусхаси Элтузда бўлган Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига йўлланган Тақдимномага кўра, прокуратура Норжон Султонова устидан Жиноят Кодексининг 210 моддаси 2-қисми “в” банди билан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган.
Ушбу Тақдимномага яқин кунлар ичида Элтуз алоҳида тўхталади.
Тергов хулосасига кўра, Норжон Султонова 14 октябр куни В. Т. Асановага сохта тиббий экспертиза хулосаси бериш учун ундан 2,500 АҚШ доллари олаётган пайтда ҳибсга олинган.
ДХХга яқин ҳамкорлик қилиши билан танилган ва Элёр Ғаниев одами эканини айтиб мақтаниб юрувчи Норжон Султонова бир кун ўтар ўтмас озод этилди.
Норжон Султонова ҳозир ҳам Тошкент шаҳар Суд тиббиёт экспертизаси раҳбари сифатида иш олиб бормоқда.
Айни муассасада ишловчи Элтуз манбасининг айтишича, Норжон Султонова “қилган харажатларимни чиқариб олишим керак, шунга газни босинглар” дея ўзининг хос ходимларига қўрқмай пора олишга топшириқ берган.

Тағин ўқинг
5 september 2016
Ўзбекистон ичидаги журналистика яна бир бор навбатдаги синовдан ўта олмади. ТВси ҳам, газетаю журналлари ҳам ўта олмади. Ўзбекистонда президент ...
15 june 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
17 july 2024
Америка Қўшма Штатларининг Иллиноис штати, Нейпервил шаҳрида яшовчи асли ўзбекистонлик 55 ёшли Зоҳир Қудратов ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Раҳимахон ...
19 august 2025
Тошкент шаҳрида қурилаётган Ҳасти Имом мажмуасида жойлашган Ислом цивилизация маркази биносида ёнғин содир бўлди. ФВВвазирлигига кўра, 19 август куни  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...