Асосий мавзулар
14 february 2025

Қудрат Бобожон: «Мен ҳали ўлганим йўқ….»

Cалом қадрли Элтуз муҳлислари, бугун 13 февраль, мен Қудрат Бобожон ҳалиям таътилдаман. Элтузнинг хавфсизлик масалаларини таъминлаш ишлари билан шуғулланаяпман. Эрталабдан бу иш бўйича швед жамоатчилиги ва ҳуқуқ тартибот идоралари билан учрашувларим белгиланган эди. Бугунги видеога эса тушга яқин мен ҳақида тарқатилган навбатдаги фейк хабар сабаб бўлди. Бу хабар менинг автоҳалокатга учраб ўлганим ҳақида.

Демак, шок хабар (қўштирноқ ичида).

“Швейцариянинг Цюрих шаҳри полиция департаментининг хабарига кўра, кеча 12 февральдан 13 февральга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 23:52 да Элтуз нашри собиқ журналисти Қудрат Бобожон ўзининг бошқарувида бўлган “Renault Arkana” русумидаги автомобилда спиртли ичимлик тасирида тезликни меъёридан орттириб ҳаракатланиши натижасида автоҳалокатга учраган. Журналист 13 февраль соат 00:23 да Цюрихдаги “Авлиё Пётр” номли шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига олинган. Шифохона бошлиғининг маҳаллий «Neue Zürcher Zeitung» нашрига берган баёнотига кўра кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан журналист орқа мия бош чаноғининг ёпиқ синиши, кўкрак қафасининг эзилиши, қораталоқнинг ёрилиши натижасида вафот этган. Журналистнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз дейилади Цюрих шаҳар полиция департаменти матбуот бўлими хабарида”.

Иқтибос тугади.

Энг аввало, кўриб турганингиздек, тирикман. Иккинчидан, мен Цюрих шаҳрида эмасман ва умуман Швейцарияда эмасман.

Бу хабарни тарқатган аҳмоқлар менинг Швейцарияда эмас Швецияда яшашимниям билмайди. Учинчидан менинг “Ренаулт Аркана” русумидаги автомобилим йўқ. Мен умуман машина ҳам ҳайдамайман.

Юқорида айтганимдек, мен швед қироллигинининг ҳуқуқ тартибот идораларига бугун тушга яқин хабар бердим ва бу инцедент ҳам полиция департаменти томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан илгари Элтузга ютубдаги иккита каналимиз uzavtor деб аталмиш идора ортидан узлуксиз стрейклар сабабли блокланиши ортидан, кибер ҳужумга учраган ва 734 минг обуначига эга бўлган каналимиз блокланган эди.

Ҳозир мен аккаунтларимни ва каналимни ҳавфсиз бир тарзда қайта тиклаш учун ҳаракат қилаяпман ва бу борада менга юристлар, швед жамоатчилиги, ҳуқуқ тартибот идоралари ёрдам бермоқда.

Тез орада яхши хабарлар билан ўртоқлашамиз.

Қудрат Бобожон

Элтуз Бош муҳаррири

Тағин ўқинг
31 january 2018
“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин ...
23 august 2021
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 69 ёшли Султон Раҳимов машинасиз қолди.  У 2019 йил 6 ноябрда “Cobalt” машинаси хариди ...
20 september 2017
19 сентябр куни Фарғона вилоятидаги Олий ўқув юрти талабаларига пахта терими муносабати билан ўқиш тўхтатилгани билдирилиб, тушликда уйларига кетишга ...
18 may 2017
Ўзбек матбуоти президент Мирзиёевнинг товуқ ва тухум сиёсатини улуғлашда давом этмоқда. Ҳусусан «Миллий тикланиш» газетаси (17.05) Тошлоқдаги деҳқон хўжалиги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...