Кўзқараш
28 october 2025

«Шоирнинг бой бўлгани яхши…»

Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки одамнинг бири миллионер. 

Ургут табиат неъматлари¸ кўкат ва биткиларини сотибам бой бўлиб юрибди одамлар. 

Лекин шу бойлардан бирортаси уйини кутубхона қилиб бергани йўқ. 

Ургутдан чиққан шоир Абдусаид ака Кўчимов маънавий ва молиявий тарафдан бой бўлгани учун  Ургутдаги камида юз минг доллар турадиган уйини евроремонт қилиб ичини китобдан тўлдириб¸ вайфай ўрнатиб компютерлар қўйиб кутубхона қилиб элига совға қилди. 

Мен Абдусаид акани шу ишини ўбдон яхши кўрдим. Керак бўлса ерларга онтарилиб мақтайман. 

Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Ўзбекистон маданият вазирлиги ва Самарқанд вилоят маданият бошқармаси бу кутубхонани балансга олиб керакли штат ва молия билан таъминлаб узоқ йиллар самарали ишлашини таъминлаши керак. Кутубхона иши давлат қўлида бўлиши керак. 

Битта ғишт қўйдингми майдонларига,

Бир васса ўйдингми айвонларига,

Бир мисра қўшдингми достонларига,

Кураб ташладингми томлардан қорни –

Десалар, юртдошим, жавобинг борми?

Бу саволга Абдусаид аканинг жавоби Ургутдаги кутубхонадир.

(Абдусаид ака мархум журналист отам Ражаббой Бобожонни устоз деб хурмат қиларди. Бунинг ҳикматини энди тушундим)

РТ саҳифасидан

Тағин ўқинг
2 april 2016
Бу албатта бир хазил мактуб, масаланинг жиддий томони, «VimpelCom” чиндан ҳам фейк-ҳисоботлар учун Гибралтарда рўйхатга олинган Гулнора Каримованинг банк ...
24 august 2025
«Уч йил бурун жуда дағал бир гап қилиб эдинг менга, кўрсатаман энди сенга!» Тошкент вилоят ҳокими матбуот котиби тўрт ...
19 may 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини 17 май куни кўришга бошлади. Маҳкамада ...
20 march 2020
Кўчадан келиб, қўлимни кирсовун билан уч қайталаб ювдим. Кейин спирт билан чайдим. Кейин лимон сиқиб, суви билан юз қўлимни ишқаладим.  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...