Асосий мавзулар
10 january 2026

Фарғона суди Россия фуқаросини ҳимоя қилиб маҳаллий корхона ёпилишига сабаб бўлди

Россия фуқароси Фарғонадаги “MONERON” МЧЖга нисбатан “хонадон олди-сотди шартномасини тузиш ва топшириш мажбуриятини юклаш” ҳақида судга даъво киритган. Даъвога кўра, жавобгар Фарғона шаҳрида, Илғор МФЙ, Мустақиллик шоҳкўчаси 67-уйда жойлашган жами 16 та хонадонни даъвогар номига расмийлаштириб, топшириб бериши лозим эди. Даъвогар шунча квартирани олиб сотмоқчимиди,  ижара бизнеси бошламоқчи ёки маблағини сақлаб турмоқчимиди – буниси қоронғу.

Даъвогар турли саналарда тузилган дастлабки шартномалар ва тўлов ордерларини судга тақдим этди. Бироқ “MONERON” МЧЖ раҳбари бу ҳужжатлар ҳақиқий тўловни тасдиқламаслигини, даъвогар билан шахсий муносабатлар сабаб айрим ҳужжатлар босим остида имзоланганини, аслида хонадонлар учун ҳеч қандай пул тўланмаганини билдирди. Ким ҳақ, ким ноҳақ – масала мужмал.

Шунга қарамай, биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириб, “MONERON” МЧЖ зиммасига 16 та хонадонни нотариал тартибда сотиш ва даъвогарга топшириш мажбуриятини юклади. Бундан ташқари, тадбиркордан давлат фойдасига 1,5 миллион сўм давлат божи ундириш белгиланди.

Бироқ иш материалларида зиддиятли жиҳатлар бор. Аввало, даъвогар 2024 йил 25 сентябрда нотариал тартибда тасдиқланган “воз кечиш ҳақида”ги шартномаларга асосан мазкур хонадонлар бўйича барча ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечган эди. Ушбу воз кечиш шартномалари даъво киритилган пайтда ўз кучида бўлган.

Иккинчидан, дастлабки шартномаларнинг ўзида ҳам хонадонлар фақат эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар олинганидан сўнг нотариал битим орқали топширилиши белгиланган.

Лекин Мустақиллик шоҳкўчаси 67-уй қурилиши суд жараёни пайтида ҳали қурилиши тугалланмаган, фойдаланишга топширилмаган эди. Бино 2025 йил май ойида қабул қилингани ҳақидаги ҳужжатлар судга тақдим этилди.

Шундай экан, корхонанинг эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган, нотариал олди-сотди қилиш имконсиз бўлган объектдан 16 та хонадонни мажбурий тарзда бир шахсга сотилганига ишониш мумкинми?

Бу билан иш тугамади. Кейинчалик даъвони таъминлаш чораси сифатида “MONERON” МЧЖга нисбатан жуда кескин чекловлар қўйилди. Корхонанинг бошқа шахсларга ўтказилиши билан боғлиқ барча ҳаракатлар тақиқланган, ҳисоб рақамлари орқали маблағ қабул қилиш, устав фондини ошириш, молиявий операциялар амалга ошириш имконияти йўққа чиқарилди.

Натижада, юридик шахс сифатида фаолият юритиши керак бўлган корхона амалда фалаж ҳолатга келиб қолди.

Эътиборли жиҳати, даъвогар ҳозиргача 16 та хонадонга эгалик ҳуқуқини олиш учун давлат божини тўламагани сабабли судда ютуққа эриша олмаган. Айтилишича, у тахминан 150 миллион сўм давлат божини тўлагандан кейингина мулк ҳуқуқини расмийлаштириши мумкин.

Савол очиқ қолмоқда: бир фуқаронинг эҳтимолий ҳуқуқини тиклаш баҳонасида, нега бир корхона фаолияти тўлиқ издан чиқарилиши керак? Бу ишга  ДХХ,  прокуратура ва бошқа масъуллар жиддий эътибор қаратиши шарт.

Тағин ўқинг
28 march 2019
АҚШ Меҳнат департаменти ўзбек пахтасини сотиб олинмаслиги керак бўлган товарлар рўйхатидан чиқарди. Бу АҚШ ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнати ...
16 august 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
29 december 2016
Кечаëтган 2016 йил Ўзбекистон тарихига 27 йил умр сурган мустабид Каримовдан қутулиш йили бўлиб кирди. Лекин воқеалар занжирига қарасак, ...
20 september 2015
“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...