Асосий мавзулар
11 january 2026

Ховос фермерларининг ерлари нега тортиб олинмоқда?

Сирдарё вилояти Ховос туманида фермер хўжаликлари босим остида қолди. 2025 йил 30 декабрь куни вилоят ҳокими иштирокида туман фермерлари билан ўтказилган йиғилишда Ховосдаги барча фермерлар ер майдонлари тўлиқ олиб қўйилиши айтилган. Мажлисдан сўнг махсус ишчи гуруҳ тузилиб, фермер хўжаликларини ёпиш талаби қўйила бошланган. Шундан бери туман фермерларининг хотиржамлиги бузилди. 

Ҳар куни вилоят прокуратураси, ички ишлар, мажбурий ижро, солиқ ва бошқа идоралардан иборат ишчи гуруҳлар фермер хўжалиги раҳбарларининг уйларигача боришмоқда. Ижро ҳужжатларисиз фермерларнинг шахсий мол-мулки хатланиб, ердан воз кечиш ҳақида мажбурий ариза ёзиш талаб қилиняпти. 

Ариза ёзишдан бош тортган фермерларга нисбатан агроинспекция орқали текширувлар ўтказилиб, жарималар қўлланиб, туман фермерлар кенгашидан мажбурий хулосалар олинган ҳолда судларга даъволар тайёрланаётгани ҳам билдирилган. 

Ер майдонида пахта ва ғалла етиштириб, оиласини шу орқали боқиб келаётган фермерлар бу ҳолатлар уларнинг қонуний манфаатларини жиддий равишда бузишини таъкидлашмоқда.  “Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, халқ манфаатини ўйлаш ҳақида айтилган гаплар амалда ўз ифодасини топмаяпти”, дея хавотир билдирмоқда Ховос фермерлари.

Туман фермер хўжаликларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатилиши шарт. Вазият ўз вақтида ва жойида ўрганилса, инсон манфаатлари қандай тарзда бузилаётганини  нафақат очиқ кўриш мумкин, балки унга ечим топишга ҳам имкон бўларди.

Тағин ўқинг
7 september 2017
Футбол мураббийси Самвел Бабаян, жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани ортидан истеъфога кетди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян миллий ...
12 april 2022
Коллумнист Комил Жалилов 12 апрел куни ўзбек ва рус тилларида газета.уз нашрида чоп этилган мақоласида ўқувчилари эътиборини бугунги ўзбек ...
11 december 2025
Айнан ўттиз йил олдин, 1994 йилнинг 11 декабрида, Россия танклари Чеченистонга бостириб кирди. Давлатнинг кучини намойиш этиши керак бўлган, ...
2 october 2015
Хазорасп туман хокими Қурбонов Ўктамбой Қўчқорович республиканинг бутунлигига шак келтириб ва фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлигини бир туман миқëсида тўхтатиб қўйган. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...