Асосий мавзулар
14 january 2026

Шерободлик блогер босимга учраганини билдирди

Шерободлик блогер Шоҳжаҳон Жамолов ички ишлар ходимлари унга нисбатан босим ўтказгани ва асоссиз ушлаб турганини маълум қилди.

Шоҳжаҳон Жамоловнинг айтишича, ички ишлар ходимлари уни Шеробод тумани ички ишлар бўлимига асоссиз олиб борилиб, маълум вақт ушлаб турганлар. Блогер бу ҳолатни фуқаро сифатидаги ҳуқуқларининг бузилиши, деб баҳоламоқда.

Шоҳжаҳон Жамолов блогер сифатида жамоатчилик муаммоларини ёритиб келаётгани ва қонун доирасидан чиқмаганини таъкидлаган.

У ушбу ҳолат юзасидан адолатли ва холис текширув ўтказилишини ҳамда ўзига нисбатан бўлаётган тазйиқларга барҳам берилишини сўраб, Президентга мурожаат қилган.

Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича мутасадди идоралар расмий изоҳ бергани йўқ.

Тағин ўқинг
3 june 2019
Андижонда 25 май куни эълон қилинган шанбалик 29 май куни ҳам давом этди. Марҳамат тумани электр тармоқлари корхонаси ишчисининг ...
9 march 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
16 february 2017
Президентнинг 15 февралдаги фармонига кўра, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ...
4 november 2020
​Фарғонада бир гуруҳ кўнгиллилар дайди ит-мушуклар учун махсус жойлар ташкил этилишини талаб қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, ҳайвонларга меҳрли муносабатда бўлиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...