Document UZ
15 january 2026

Бурсада жиянини гаровга олиб, опасини пичоқлаган ўзбек қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П. полиция амалиёти чоғида қўлга олинди. Тўрт соат давом этган кўндириш ишларидан сўнг у таслим бўлди.

Туркиянинг Бурса шаҳрида 5 кун аввал жиянини гаровга олиб, опасини пичоқ билан яралаган ҳолда қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П. (26) бугун оиласининг уйига келган пайтида полиция томонидан ўтказилган амалиёт натижасида қўлга олинди. Полицияни кўргач, эшикни қулфлаб олган ва балконда қўлида пичоқ билан ўзига зарар етказган гумонланувчи, ходимлар томонидан кўндирилиб, қўлга олинди.

31 декабрь куни қамоқхонадан рухсат билан чиққан Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П., бир кундан сўнг опаси Н.П. (32)нинг Йилдирим тумани Акчағлаян маҳалласи, 1-инчи Ўзлюже кўчасидаги уйига борган. Н.П. укасининг гиёҳванд модда истеъмол қилаётганидан шубҳаланиб, уни онасининг уйига юборишни истаган. 

Опасига жаҳли чиққан Меҳрали П. ошхонадан нон пичоғини олиб, жияни Б.Г. (3)ни гаровга олган. Укасига аралашмоқчи бўлган Н.П. қўлидан яраланган. Опасининг жароҳат олганини кўрган Меҳрали П. жиянини қўйиб юбориб, қочиб кетган. Шифохонага борган Н.П. даволанишдан сўнг укасидан шикоят қилган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари Меҳрали П.ни қўлга олиш бўйича иш бошлаган.

4 СОАТДАН КЕЙИН ТАСЛИМ БЎЛДИ

 Меҳрали П. айнан шу кўчада яшовчи оиласининг уйига боргани ҳақида маълумот олган ходимлар соат 12:00 атрофида манзилга етиб борган. Полицияни қаршисида кўрган Меҳрали П. квартира эшигини қулфлаб, таслим бўлишдан бош тортган. Пичоқ олиб балконга чиққан гумонланувчи ўзига зарар етказа бошлаган. Шундан сўнг манзилга ўт ўчирувчилар, тиббиёт ходимлари ва Махсус ҳаракатлар полицияси чақирилган. Тахминан 4 соат давом этган кўндириш ишларидан сўнг Меҳрали П. ҳаракатларини тўхтатиб, полиция назорати остида тиббиёт ходимларига топширилган.

Ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.

Тағин ўқинг
7 january 2026
Галилео Галилейнинг 1610 йил 7 январдаги кашфиёти инсониятнинг коинот ҳақидаги тасаввурларини остин-устун қилиб юборган. Бу воқеа нафақат астрономия, балки ...
2 february 2021
«Элтуз» шоир ва мухолифатчи Муҳаммад Солиҳнинг янги бадиий асари, фалсафий эссе форматида ёзилган – «Императив» китобининг аудиоверсиясини тақдим қилади. ...
1 may 2020
Ё рамазон айтиб келдик эшигингизга, Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга, Қўчқордай ўғил берса бешигингизга, Ким келиб, ким кетмайди эшигингизга. Азиз ...
5 september 2016
Ўзбекистонда қатағон йилларининг қораловчиларидан бири бўлгани иддао қилинадиган 54 ёшли Ниғматулла Йўлдошев шахси ҳақида матбуотда жуда кам эшитганмиз. Ниғматилла ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...