Кундалик
20 september 2015

Урлаева қамоққа олинди!

“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Қамчибеков Шерзод исмли фермер “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаевадан кўмак сўраб келган эди.

То шу кунга қадар Елена Михайловна фермер Ш. Қамчибековнинг паймол бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келди. Қонунни назорат қилувчи юқори идораларга, жумладан, Республика прокуратурасига шикоят аризалар киритди.

Бугун, 2015 йилнинг 19 сентябрь, шанба – дам олиш куни Шерзод Қамчибеков “Бизда дарё бор, балиқ тутамиз” дея Урлаевани оиласи билан “балиқ ови”га таклиф этади.
Табиатан кўнгли очиқ бўлган аёл ҳеч бир нарсадан ҳадик қилмай, турмуш ўртоғи Мансур Машаривоф билан биргаликда Қуйи Чирчиққа дарё бўйига чиқади.

Урлаеванинг телефон орқали тезкор ва қисқа хабарига таянадиган бўлсак, кеч, тахминан соат 18.30 ларда “қандайдир йўқолган балиқ тутувчи қармоқни ўғирлаганда” айбланган Елена Урлаева, Мансур Машарипоф ва фермер Шерзод Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан хибсга олинади.

Айни дамда Е. Урлаева, М. Машарипов ва Ш. Қамчибековлар Қуйи Чирчиқ ИИБсида, алоҳида-алоҳида камераларда сақланмоқда.

Қамоққа олинган шахслар билан алоқа узилган.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ фаолларига “Қамоққа олиш тадбири уюштирилган бўлиши мумкин” деган тахминда.

Гумонимизча, балиқ овига чиққан Елена Урлаевага аслида, куч ишлатар тизимлар қармоқ ташлашган кўринади. Кўриниб турибдики, бу гал куч ишлатар тизимларининг қармоғига каттароқ “ўлжа” илинган.

Малоҳат Эшонқулова,
мустақил журналист

Тағин ўқинг
19 january 2026
Навоий вилоятидаги Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатига (НКМК) қарашли иккинчи ва учинчи Гидрометаллургия заводлари мана шундай ...
20 october 2025
Маданий мерос агентлигига қарашли Музейлар бошқармаси раҳбари лавозими учун эълон қилинган танлов ҳақиқий шаффофликдан йироқ экани ҳақида таҳририятимизга мурожаат ...
20 october 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ҳайрон қолгандим.Улар шунча пулни ...
18 january 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ вақт давом этган мустамлакасидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...