Дайжест
16 march 2016

ЎзЛиДеП халқнинг қанча пулини “туя” қилган?

“XXI аср” газетаси Ўзбекистон либерал-демократик партияси –ЎзЛиДеПнинг 2015 йилги бюджети ижроси ва 2016 йилги бюджетнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди.

Маълум бўлишича, ўтган йили партиянинг ҳисоб рақамларига қарийб 18 миллиард 273 миллион сўм маблағ келиб тушган. Бу маблағнинг 15 миллиард 513 миллион сўмдан ортиғи давлат бюджетидан ажратилган. Партия ҳомийлардан бор-йўғи 3 миллион 276 минг сўм пул олган.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун партия ҳисобига давлат бюджетидан қарийб 842 миллион сўм берилган. Бу маблағнинг 411 миллион 337 минг сўми сарфланган, қолгани давлатга қайтарилган.

Кўриниб турибдики, ўзини тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати деб биладиган бу партияга ўз электорати негадир пул беришни истамайди. Партиянинг деярли барча харажатларини давлат кўтаради. Балки унинг ҳукумат айтган мақомга йўрғалашининг асл сабаби шундадир?!

Дарвоқе, ахборотда айтилишича, жорий йилда партия халқнинг қарийб 25 миллиард сўм пулини “туя” қилишни кўзламоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 january 2017
Ижтимоий тармоқда янги йил куни қорқиз кийимини кийган бола ва унинг шериги кечирим сўради Бундан илгари янги йил куни ...
5 may 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
26 june 2020
Ўзбек президенти Москвага бориб таъзим бажо келтирди. Тошкент ва Хивани босиб олган ишғолчилар рамзи бўлган георгий латтасини кўкрагига осди. ...
12 may 2020
Ҳаëтилла дамасчи билан Мадина темир решётканинг бу ёғида, Абсаттор эса нарëғида турарди. Чапани¸ камбағал бўсаям унча-мунча одамга гап бермайдиган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...