UzPoster
3 november 2025

Афғонистонда кучли зилзила – қурбонлар бор

Афғонистонда 6,3 магнитудали ер қимирлаши юз берди. Мозори-Шариф яқинидаги туманлар бундан энг кўп зарар кўрди – у ерда ўнлаб бинолар, баъзилари бутунлай вайрон бўлган. Шаҳарнинг машҳур тарихий Мовий масжиди шикастланган.

Маҳаллий аҳоли уйлар қулашидан қўрқиб, ярим тунда кўчаларга югуриб чиққан. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, камида 7 киши ҳалок бўлган. Яна 150 га яқин киши жароҳат олган. Сейсмик тўлқинлар Афғонистондан ташқари – қўшни Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам сезилган.

Август ойида 6,0 магнитудали зилзила Афғонистонда 2200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, толиблар аёллар ва қизларни ҳар қандай ёрдамсиз қолдирган. «Толибон» аёлларга эркак шифокорларга мурожаат қилишни тақиқлайди, аёл шифокорлар эса мамлакатда деярли йўқ.

Тағин ўқинг
5 march 2019
Шу кунларда баъзи бир ишлар билан банд бўлганим сабабидан каналга ёзишга вақтим бўлмаяпти. Аммо Навоий тили ҳақидаги постлардан сўнг ...
3 february 2020
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеванинг ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фонди васийлик кенгаши раҳбарлигига тайинланиши ...
22 september 2020
«Корейс эр» қўшма корхонасида. – Менинг қизимни ҳам посилка келин қилиб Кореяга узат. – Навбатга ёзилинг! Ҳаммага ҳам корейс ...
3 may 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга бироз аниқлик киритиб кетаман. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...