UzPoster
4 december 2025

Европа АҚШ Украинани Россияга ҳиёнаткорона таслим қилишидан хавотирда

Немис нашри Der Spiegel Володимир Зеленский душанба куни Европа Иттифоқи раҳбарлари билан ўтказган ёпиқ телефон суҳбати мазмунини эълон қилди.

Суҳбат иштирокчилари АҚШ Украина иштирокисиз Россия билан келишув тузиши ва амалда  Зеленскийни ҳудудий ён беришларга мажбурлаши мумкин деб ҳисоблашади.

Европа раҳбарлари нима деди:

Эммануэль Макрон «АҚШ аниқ хавфсизлик кафолатларисиз ҳудудий масалада Украинага хиёнат қилиши хавфи» мавжудлигини айтди.

Немис нашрига кўра, у Зеленскийни «катта хавф» ҳақида огоҳлантирган. Бироқ, Елисей саройи бу маълумотни рад этди.

Фридрих Мерц Зеленскийни «яқин кунларда ўта эҳтиёт бўлишга чақирди. «Америкаликлар ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйин ўйнамоқда», – дея қўшимча қилди у.

Финляндия президенти Александр Стубб шундай деди: «Биз Украина ва Володимир (Зеленский)ни бу йигитлар билан ёлғиз қолдирмаслигимиз керак». НАТО Бош котиби Марк Рютте уни қўллаб-қувватлади: «Биз Володимир (Зеленский)ни ҳимоя қилишимиз керак».

Суҳбат иштирокчилари музлатилган Россия активлари масаласи фақат Европада, Америка босимисиз ҳал қилиниши кераклигини таъкидладилар.

Шунингдек, европаликлар Россия билан мулоқот олиб бораётган Америка музокарачилари – Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан ўзлари алоҳида учрашишга ҳаракат қилишди. Аммо учрашув бўлиб ўтмади.

Тағин ўқинг
13 may 2019
Боя сайтда фирибгарлик айби билан қўлга олинган мансабдор ҳақида бир мақола пайдо бўлди. Кейин кириб қарасам, мақола ўчиртирилган. Ва ...
9 september 2019
«Элтуз» ҳар ҳафта ўзининг ютуб каналида Швецияда яшаётган ўзбек ошпази Дўстназар Худойназаров билан ҳамкорликда янги «Биздан жиз-з» рукнини бериб ...
23 december 2025
Элтуз манбаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тизимида йиллар давомида коррупциявий схемалар шаклланган бўлиши мумкин. Хусусан, ...
24 june 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...