UzPoster
6 january 2026

Касби аҳолиси Индорама чангидан бўғилмоқда

Қашқадарё вилояти Касби тумани Фазли маҳалласи ҳудудида, йўл бўйида жойлашган Indorama Agro МЧЖга қарашли пахтани қайта ишлаш заводи экологик талабларни қўпол равишда бузмоқда.

Афтидан, заводда чанғ зарраларини ушлаб қолувчи фильтрлар мавжуд эмас ёки умуман ишламаяпти. Натижада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган чанғ атрофга тарқалмоқда. 

Чанг ҳаво Фазли МФЙ билан бир қаторда Дейнов, Пахтакор ва Оқтепа маҳаллаларидаги аҳоли саломатлигига ҳам салбий таъсир қиляпти

Аҳоли томонидан Республика Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига бир неча бор мурожаат қилишган. Аммо бу мурожаатлар ҳозиргача жавобсиз қолмоқда, ҳолат юзасидан Индорамага нисбатан аниқ чоралар кўрилмаган.

Индорама агро корхонаси фаолиятини қонун талаблари асосида текшириш, фильтр тизимларини ўрнатиш ва зудлик билан бу экологик хавфни бартараф этиш шарт.

Тағин ўқинг
24 april 2020
15 апрель куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия бўлгасида тўрт нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. Бундан олдин бу экстремистик ...
2 april 2018
Ўзбекистоннинг «Менинг юртим» телеканали 1 апрель куни ёшлар ахлоқи «фош қилинган», яъни уларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани ...
5 march 2020
Самарқанд тумани ички ишлар бўлими собиқ терговчиси, милиция катта лейтенанти 34 яшар Шокир Ашуров ДХХ ходимлари унга қарши туҳмат уюштириб, ...
25 march 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...