UzPoster
30 january 2026

Роберт Фицо: Трампнинг ҳаракатлари хавфли

Politico нашри хабарида айтилишича, Роберт Фицо Доналд Трамп билан Флоридадаги учрашувдан кейин унинг ҳолатидан «ҳайратда қолган». 

Гап шундаки, Словакия бош вазири Роберт Фицо АҚШ президенти Доналд Трамп билан Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувдан кейин, Брюссельдаги Европа Иттифоқининг фавқулодда саммитида, айрим европалик етакчиларга Трампнинг руҳий ҳолати уни жиддий хавотирга солганини айтган.

Нашр манбасига кўра, Фицо Трампни хатто «хавфли «деб таърифлаган.

Ва у бу фикрини расмий баёнотда эмас, балки саммит давомидаги ёпиқ ва норасмий суҳбатларда айтилгани таъкидлаган. 

Қизиғи шундаки, Роберт Фицо, одатда, Трампга нисбатан илиқ муносабатда бўлган европалик сиёсатчилардан бири ҳисобланади.

Шу сабабли унинг бундай баёноти айрим Европа етакчилари орасида ҳайрат уйғотган.

Бироқ, кейинчалик Роберт Фицо бу хабарларни рад этган. У ўзи ҳақда тарқалган ушбу маълумотларни асоссиз деб атаб, Трамп ҳақида бундай гапларни айтмаганини билдирган.

Тағин ўқинг
13 june 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мактуб Сурхондарё вилоятининг Денов ...
21 january 2019
(бу бор-йўғи ҳажвия, фақат қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса, хафа бўлиш йўқ) Туманга кимсан вилоят ҳокими келиб халқни қабул ...
8 october 2018
Украина ҳукуматининг исталмаган шахслари рўйхатига кирган 43 яшар Артёмий Лебедев Тошкент ҳокимлигидан катта буюртма олди. Россия ишғол қилган Қрим ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...