Дайжест
27 may 2017

16 аср обидалари вайрон бўлаётган кўчага Каримов номи берилди

«Миллий тикланиш» газетаси (24.05) Бухородаги қадимий кўчага Каримов номини бериш ҳақидаги партиянинг таклифи вилоят кенгаши томонидан «бир овоздан маъқуллангани»ни ғурурланиб ёзди.

Элтуз нашри март ойида президент Мирзиёевнинг Каримов номини абадийлаштириш тўғрисидаги қарорини бажаришда «Миллий тикланиш» партияси бош «ташаббускор» бўлаётгани ҳақида ёзган эди.

Унда бу партиянинг Бухоро вилоятидаги фаоллари мазкур қадимий шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номини бериш ташаббуси билан чиққани айтилганди.

Шунингдек, газета қадимий Бухоро обидалари 2000 йилда таъмирланганига қарамай, бугунги кунда аянчли аҳволга келиб қолгани ҳақида ёзган.

Хусусан, мажмуа таркибидаги бир обиданинг кошинлари тушиб кетган, ҳужралари таъмирталаб бўлиб қолган. Яна бир обиданинг пойдевори тўкилиб, деворлари қабрлар устига қулаб тушган.

16 аср обидаси Чор Бакрнинг харобага айланиши фонида, Бухоронинг тарихий кўчаларига Каримов номини берилиши ўзбек жамияти қай томонга қараб эврилаётганини англатади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 september 2025
2025 йил 9 сентябр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидаги барча вазир ўринбосарларининг ишдан бўшатилди. Шу куни видеоселектор ...
2 april 2018
Ўзбекистоннинг «Менинг юртим» телеканали 1 апрель куни ёшлар ахлоқи «фош қилинган», яъни уларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани ...
22 march 2016
Газетада ёзилишича, цех бошлиғи нашриётнинг рангли принтерида 30 та юз долларлик купюра тайёрлаган. Сохта валютани ўтказиш учун ўзига иккита ...
4 march 2021
Тил мавзуси бизни 70-80-йиллардан бошлаб қийнаб келаётган мавзу эди. Албатта, у пайтда ўзбек тили давлат тили сифатида эмас, балки ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...