UzPoster
25 november 2025

«Оскар»га даъвогар фирибгар

Италиялик «меҳрибон» ўғил марҳума онасининг рўмолини ўраб, йиллар давомида унинг пенсия еди!

Италиянинг Борго-Виржилио шаҳрида Голливуд сценарийларини ҳам чангда қолдирадиган «қора комедия» фош этилди. Воқеани эшитиб, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши.

Италиялик «уддабурон» ўғил онаси оламдан ўтган бўлса-да, унинг нафақасидан ажралгиси келмади. Хўш, нима қилиш керак? Албатта, актёрлик маҳоратини ишга солиб, марҳума онасининг кийимларини кийиб, рўмолни ўраб, «тирикман ва соғломман» дея давлатнинг пулини шилишда давом этган.

Балки бу «театр» яна йилларча саҳналаштирилган бўлармиди, ким билсин? Лекин очкўзлик қурсин-да! Сохта «Грациэлла Далл’Ольо» хоним (аслида унинг мўйловли ўғли) шахсини тасдиқловчи ҳужжатни янгилаш учун давлат идорасига боришгача журъат қилди.

Хато шу ерда эди! Уйда жимгина пенсияни еб ётса бўларди-ку, лекин йўқ, ҳужжат ҳам керак бўлди унга.

ЗАГС ходими — кўзи ўткир аёл эди. Қараса, рўмол ўраган кампиршонинг юриш-туриши ғалати, қарашлари шубҳали. «Бу невараси эмасми?» деб ўйлаган бўлса керак, дарҳол полицияга хабар берди.

Ҳозирда полиция тергов олиб бормоқда. Асосий саволлар иккита:

  1. Бу «актёр» давлат ғазнасидан қанча пулни ўзлаштириб улгурди?
  2. Шўрлик онахоннинг арвоҳи қанча вақт давомида ўғлининг кийимлари остида «яшади»?

Италиялик бу жанобга «Йилнинг энг уддабурон ўғли» унвонини бермасак ҳам, грим ва перформанс учун алоҳида мукофот берса арзийди. Фақат энди у қолган умрида пенсияни эмас, қамоқхона баландасини ейишига тўғри келади.

Тағин ўқинг
15 february 2021
Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров 13 февраль соат 18лар атрофида Тошкент марказидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Президент давлат ...
15 april 2019
«Халқаро амнистия» (Аmnesty International) ташкилоти 10 апрель куни қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори 67 яшар Рашид Қодировнинг қийноқларга ...
22 december 2017
22 декабрь куни президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатида мамлакат ҳарбий доктринаси бутунлай бошқатдан кўриб чиқилаётгани ҳақида гапирди. «Ҳокимлар ...
16 september 2020
Вашингтон штатидан ўзини «мустақил олим» деб атаган шахс сургундаги ўзбек айирмачиларининг етакчиси учун АҚШдаги агент сифатида рўйхатдан ўтган. Асли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...