UzPoster
12 december 2025

Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида  мамлакатда гуманоид (одамсимон) роботлар ишлаб чиқариш йўлга қойилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Корея бизнес давра суҳбати давомида вазирлик вакиллари Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси вакиллари билан биргаликда тегишли келишувни имзолади. Қайд этилишича, хорижий компания робототехника соҳасидаги йирик ўйинчи бўлиб, ўзининг гуманоид ва таълим роботлари, шунингдек, интеллектуал актуаторлари билан машҳур.

Ҳужжат Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик ва ишлаб чиқариш базасини яратиш, янги соҳа учун малакали мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади. Идоранинг таъкидлашича, ROBOTISнинг роботларни яратиш ва тижоратлаштириш бўйича кўп йиллик тажрибаси Ўзбекистон учун ўз юқори технологиялар саноатини жадал ривожлантириш имкониятини очади.

Ҳамкорлик меморандуми иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш ва мамлакатнинг инновациялар соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. 

Ушбу роботлар инсон ўрнига жисмоний ишларни қила олади. Юк ташийди, буюртма хизматларини  бажаради. Инсон омили бориши мумкин бўлмаган, портлаш хавфи бор жойларга боради. Қутқарув ишлари ва бошқа хавфли вазифаларни бажаради. Инсон билан табиий мулоқот қила олади. Хизмат кўрсатади, йўл кўрсатади, бино ёки мажмуалар билан гид сингари таништиради.

Аввалроқ Ўзбекистонда халқаро рақамли технологиялар маркази пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ташкилот соҳага кенг кўламли инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланишни мақсад қилган.

Тағин ўқинг
23 may 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
31 august 2018
«У бир оғиз гапирмади, ерга қараб ўтираверди. Раҳмим келди, очиғи. Мен бир баҳона топиб чиқиб кетсам, тўйиб тўйиб йиғлаб ...
28 march 2020
Мана ўлмаган қул, ҳафта ўтиб яна сиз билан юзлашдим. Ҳамма ишга бормай, уйидан ишлаëтган экан. Мен бўлса, шаклланган интроверт ўлароқ, ...
8 november 2016
7 ноябр куни Арманистон республикаси Омбудсмани Арман Татоян Ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев номига мактуб йўллади. Бу арман омбудсмани томонида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...