• Иллюстратив сурат
Дайжест
15 january 2026

Фоҳишанинг 50 000 сўми давлат ҳисобига ундирилди

24 ёшли ғиждувонлик Д. А Шофиркон туман “Мингчинор” МФЙ ҳудудининг чўл ҳудуди далаларида фуқаро О.И ва Б.Б билан 50.000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат ИИБ ходимлари томонидан расмийлаштирилди. 

Д.А худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо чоралари қўллангандан кейин бир йил давомида такрор шу жиноят билан қўлга олингани маълум бўлди. 

Шофиркон суди Д.Ага маъмурий ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 190-моддаси 2-қисми билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 33-моддасини қўллаб, у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ миқдорда жарима, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари 1.236.000 (бир миллион икки юз ўттиз олти минг) сўм миқдорида жарима жазоси қўлланишни лозим топди. 

Шунингдек, суд иш бўйича ашёвий далил сифатида олиниб “Ипотека-Банк АТИБ” Бухоро вилоят филиалида сақланаётган 50.000 сўм пулни давлат даромадига мусодара қилди. 

Шундай қилиб, Д.А ўлиб-тирилиб икки мижознинг кўнглини олгани эвазига ишлаб топган “пешона тери”дан ажралиб қолди.

Тағин ўқинг
7 september 2018
Ўзбекистон ҳукумати 6 сентябрь куни Интернет веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ушбу низомга мувофиқ, тарқатилиши тақиқланган ...
1 september 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
24 may 2021
21 май куни Чирчиқ шаҳри жиноят ишлари суди 22 ёшли Акмал Султоновни рус аёлини қасддан ўлдирганликда айблаб, 10 йил ...
9 january 2017
2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...