Асосий мавзулар
31 august 2017

«Мен бу тушни кўрганман олдин…»

Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва тинчликни ёритиш» институтида ишлаган. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Kўҳна Урганч

Мен бу тушни кўрганман олдин,
Ноҳуш таъбири ҳам эсимда:
Борармишман бўшлиққа қараб,
Келар эмиш Қўрқув изимдан.

Босиб келар эмиш кун сайин,
Босиб келар эмиш кун сайин…
Сўнгра Ваҳм-Зулумот билан
Бошлар эмиш бир маккор ўйин.

Кўзларининг соққаси чиққан
Оломонга ўхшармиш Қўрқув.
Бутун Турон эмиш занжирбанд,
Бутун юртни элитмиш уйқу…

Ва занглаган занжирларини
Шалдиратиб юрармиш Қуллик.
Бу Қулликнинг башарасига,
Кўзларига боқармишман тик.

Шалдиратиб юрармиш Қуллик,
Шалдиратиб келармиш занжир.
Оёқлари остида унинг
Уч юз олтмиш қабристон ҳам жим…

Ҳувиллармиш буюк қабрлар,
Тебранармиш зангилар қалт-қалт.
Уч юз олтмиш занжир халқаси,
Уч юз олтмиш халқа эмас – халқ!

Уч юз олтмиш авлиё ҳам жим,
Кўзларимга мунглиғ ёш қалқар.
Мен билмадим, ё англамадим,
Нечукдир жим эмиш бу халқлар?

Бу ерларни ортиқ кезмадим,
Сўнг хонамда бир ўзим қолдим…
Эслаяпман, барин эсладим!
Мен бу тушни кўрганман олдин.

Қудрат Бобожон
Озодлик оҳанглари
eltuz.com

Тағин ўқинг
28 june 2016
Бу ҳақда баёнот тарқатган «Эзгулик» жамиятининг билдиришича, жазо муддати узайтирилган Ғанихон Маматхонов ҳозирда ҳуқуқ фаоли Каттақўрғондаги 7-сонли тергов изоляторида ...
8 april 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
22 november 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида» Рембо» лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
21 june 2024
22 июнь куни соат 16 да Тошкентда таниқли рассом Вячеслав Охуновга Чехия республикаси институти «санъат доктори»фахрий унвони берилиши билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...