Асосий мавзулар
13 november 2018

Ҳуқуқ фаоли Эшонқулова паспортсиз ва пропискасиз қолдирилди

Тошкент пропискасидан маҳрум қилинган таниқли ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова 10 ноябрь куни Самарқандга пропискага қўйилмади.

Эшонқулованинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, унинг паспортини Самарқанд тумани ИИБ паспорт бўлими бошлиғи Шоҳруҳ Ҳожиметов олиб қолган.

Паспорти олиб қолингани ҳақида эса бўлим бошлиғи ҳуқуқ фаолига ҳеч қандай ҳужжат бермаган.

Ҳожиметов ҳуқуқ фаолининг Самарқандга прописка қилиш масаласи бошқа вилоятдан келган шахс сифатида комиссия томонидан бир ой давомида кўриб чиқилишини билдирган.

Бундан аввал Эшонқуловага Тошкентдаги пропискасидан маҳрум этилгани маълум қилинган ва у 8 ноябрь куни паспортига ҳозир рўйхатда турган жойидан рўйхатдан ўчирилгани тўғрисидаги муҳрни қўйдиришга мажбур бўлган эди.

Эшонқуловага 2018 йилнинг 9 ноябрида берилган Тошкент пропискасидан чиқариш тўғрисидаги  ҳужжатда аввалига 2016 йил санаси кўрсатилган, унинг эътирозидан кейин у ручка билан «2017» қилиб ўзгартирилган, кейин эса умуман янгисига алмаштирилган

Эшонқулованинг «Элтуз»га билдиришича, унинг Тошкентдаги пропискасини бекор қилиш ҳақидаги суд қарори, ундаги ҳужжатларга кўра, бир йил бурун, Тошкент ИИБ миграция идораси ходимига кўра эса 2016 йили чиқарилган.

Малоҳат Эшонқулова касбий фаолияти боис бундай босимлар унга қарши шахсан бош вазир Абдулла Арипов томонидан беш-олти йил бурун бошланган можароларнинг давоми эканлигини билдирмоқда.

Эшонқулова ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилоятидан 30 йил бурун чиқиб кетган ва МТРКнинг «Ёшлар» каналида мамлакатнинг жиддий муаммоларини кўтариб чиққан ва Тошкент шаҳрида фаолият юритган таниқли журналист ҳамдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 december 2018
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 16 миллиард долларни ташкил этди ва ЯИМнинг қарийб 40-45 фоизига яқинлашди. ...
8 june 2016
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди. «Юқоридан шундай топшириқ беришди», ...
27 january 2018
“Имом ал-Бухорий” ва “Буюк Амир Темур” каби фильмларни суратга олган таниқли киночи Бақо Содиқов президент фармони билан Ўзбекистон ватандоши ...
22 july 2025
2024 йил охирида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовнинг ҳуқуқий асосдан холи буйруғи натижасида давлат бюджетига 2 миллиард ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...