Асосий мавзулар
30 october 2019

Ёзарнинг саси: Ўзбекнинг пахтакорлигига ачинган даҳо

Таниқли ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубовнинг бу фикрлари 2008 йилнинг июнида машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан «Озодлик» радиосида янграган эди.

«Чингиз Айтматов минг йилда бир дунёга келадиган буюк даҳо эди. Шу билан бирга, у ўзбекнинг дардини чуқур билган шахс ҳам бўлган», деган эди марҳум ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубов.

Унинг сўзларига кўра, совет даврининг сўнгги йилларида олти миллион тонна пахта етиштирган ўзбеклар меҳнатига ҳайратланиш баробарида Чингиз Айтматов халқнинг азобини тасаввур қилган ва ачиниш билан қараган.

Ўзининг «Улуғбек хазинаси», «Кўҳна дунё», «Диёнат» каби романлари билан танилган Одил Ёқубов 1926 йил 20 октябрда ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қарноқ қишлоғида туғилган. 2009 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 august 2025
Сўнгги вақтларда айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда фуқароларни диний таълим олиш учун чет элга чақириш ҳолатлари кузатилмоқда. Дин ишлари ...
14 september 2023
Ўзбекистондан Россияга учиб келган 22 яшар Ҳасанбой Муҳаммаджонов бир кунда иккита одамнининг калласини олишга улгурди. 12 сентябр куни у Москвада ҳибсга олинди. Бироқ ...
4 october 2018
Ўзбекистонда нон нархининг икки баробар ўсиши ортидан октябрь ойида электр, газ, сув ва бензин нархлари ҳам ошадиган бўлди. Ҳукумат ...
15 september 2020
Швейцария ва Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларни расмий Тошкентга қайтариш тўғрисида битим имзолади. Хабарларда айтилишича, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...