Асосий мавзулар
23 april 2021

Сатторийнинг адвокатига шантаж қилишга уриниш бўлди

Термизлик блогер Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг айтишича, 2021 йил 19 мартда журналистларга интервью бераётган вақтида унга нисбатан шантаж қилишга уриниш бўлган. 

Воқеа Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ тумани суди биноси олдида, товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланган Отабек Сатторий иши бўйича навбатдаги суд мажлисидан кейин содир бўлган.  

Адвокатнинг “Элтуз”га маълум қилишича, Сатторийга оид жиноят иши юзасидан асосий жабрланувчи деб топилган “бозорком” Лочин Тўраев ва у билан келган 5-6 нафар эркак шантаж уюштиришга уринган. 

– Суд жараёнларидан чиқиб интервью бераётган вақтимда менга шантаж қилмоқчи бўлишди,– дейди Умид Давлатов. – Бўлиб ўтган воқеа ҳақида Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига ариза билан мурожаат қилдим. 

Мазкур воқеа видеоси “Элтуз”да мавжуд. Унда Миллий гвардиянинг икки ходими Лочин Тўраевни адвокатдан узоқда тутишга уринаётгани, четга олинаётган “бозорком” адвокатга ҳақоратли сўзлар айтаётгани акс этган. 

Адвокат Умид Давлатов ушбу ҳолатни жабрланувчи томоннинг Отабек Сатторийни ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этишга уриниши, дея баҳолади. 

У Адвокатлар палатасига тақдим этилган аризасида ўзининг хавфсизлиги таъминланишини, суд жараёнларида ҳуқуқлари чекланмаслигини сўраган.

Шунингдек, аризада “31 ёшли Лочин Тўраев ва у билан бирга келган 5-6 нафар шахс томонидан профессионал фаолиятига қаршилик кўрсатилгани, қасддан ҳақорат қилингани, унга куч ишлатишга суиқасд қилишга уриниш ҳаракатлари бўлгани” баён этилган. 

Адвокатнинг билдиришича, у Лочин Тўраев билан келганларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, улар содир этган ноқонуний хатти-ҳаракатларга қонуний баҳо берилишини ҳам сўраган. 

Тағин ўқинг
25 july 2024
Статистика бўйича  Ўзбекистонда бугун ҳар 9 миллион фуқарога 1 кутубхона мавжуд. Ўзбек ўқимайди. Қашшоқман – кўнгилга китоб сиғмайди, дейди, ...
7 june 2016
Фарғона шаҳрининг Фарғонадаги истироҳат боғида ўтказилган Пушкин таваллудига бағишланган тадбир Шекспирнинг “Ромео ва Жулеьтта” асари асосида саҳналаштирилган томоша билан ...
16 march 2020
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19)ни юқтирганлар сони, куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, ...
5 may 2024
Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов ўз лавозими ва давлат амалдорларга қариндошлигига ишониб тадбиркорнинг мулкини «кўча» услубида тортиб олмоқда.  «Малика ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...