Асосий мавзулар
20 november 2021

Тошкентлик рассомнинг бензин мавзуидаги асари яратилган куни йўқ қилинди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбекистонлик рассом, 33 ёшли граффити устаси Абдураҳмоннинг бензин нархлари ошганига оид  янги асари пайдо бўлди ва кўп ўтмай ўчирилди. Парвона каби умри қисқа бўлди парвона ва бензин худкуши акс этган расмнинг.

Тошкентнинг Учтепа туманида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинидаги бино деворига ишланган бу галги расмда бензин тўппончасини пешанасига тираб отаётган, ўзбек дўпписидаги одам акс этган эди.

Бироқ деворий расм шу куниёқ, орадан бир неча соат ўтмай, усти оҳак билан оқланиб, ўчирилди. Тармоқда бўёқ ортида қолган расм излари фотоси қўйилди. Рассомнинг телеграмдаги саҳифасида эса бу юзадан бирор маълумот қолдирилмаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан илгари Тошкентда Абдураҳмоннинг Ўзбекистондаги автомобиль бозори монополиясига бағишланган расми ҳам ўчирилган, бироқ кейингисидан сал узоқ “умр кўрган” эди.  

АҚШнинг Тошкентнинг Чилонзор даҳасида жойлашган собиқ элчихонаси деворида шу йилнинг 3 сентябрида рассомнинг автомобиль хариди учун турнақатор навбат акс этган асари пайдо бўлган, бироқ кўп ўтмай у ҳам ўчирилган эди.

Жорий йилнинг 27 июнь куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги бинолардан бирининг деворига Леонардо да Винчининг стрит-арт услубида ишланган “Мона Лиза” асари ўчириб ташланганди.

Тошкентлик кўча рассоми Абдураҳмоннинг 15 тадан ортиқ деворий расми ҳали ўчирилмаган, улар орасида ўзбек тили ҳимоясига бағишланган, қатағон қурбонлари Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Чўлпонларнинг деворий портретлари бор.  

#Inkuzart хештеги ва ғамгин парвона тимсоли остида Тошкент деворларига расм чизаётган Абдураҳмон айни тарздаги кўча расмлари билан машҳур рассом Бенкси каби ўз шахсини тармоқда очиқлашни истамайди.

Eltuz.com  

Тағин ўқинг
9 april 2019
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги барча ташкилот ва корхона ходимлари 5 апрель куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётгани боис оммавий ...
30 august 2016
Президент Ислом Каримовнинг на ўлик, на тирик эканлиги давлат сири даражасида маҳфий, янги юртбошининг ким бўлиши ҳамон номаълумлича қоларкан, ...
6 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига дафн қилинишини Eltuz.com манбалари тасдиқлади: «Шоир жасади ...
3 april 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс устидан Тошкент шаҳри судида 2 апрель кунги маҳкамада, асосан, Ҳаётхон Насриддинов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...