Асосий мавзулар
25 march 2024

Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД томонидан бузилди

Салом қадрли мухлислар, шошилинч хабар. 26 мартга ўтар кечаси соат 24.00 атрофида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш  вазирлигининг «Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш» миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилди.

Сайтнинг бош саҳифасида араб тилида «Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз» дея ёзув қолдирилган. Матн остида ИШИД ташкилотининг ватсап манзили кўрсатилган.

«Ушбу сайт бир неча бор хаккерлар томонидан бузиб келинмоқда. Наҳотки, қурилишлардан миллиардлаб пул топадиган вазирлик ўз сайтини яхшилай олмаса? Ҳукумат сайтида террорчи ташкилотнинг тарғибот эълони бир соатдан буён илиниб турибди. Мулозимлар эса ҳануз ухлаб ётибди» деди воқеа ҳақида Элтуз инсайдери.

Бу ота туркнинг машҳур сатрларини менга эслатди. «Ухлаган миллат қул бўлиб уйғонади. Ёки умуман уйғонмайди» деган эди Ота Турк. Воқеа Элтуз ИШИДнинг терорчилик ҳужумлари ва Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида таҳлилий материал тайёрлаётган бир вақтга тўғри келгани ҳам парадокс ҳолатдир.

Элтуз ИШИД хакерлари билан боғлиқ воқеа жараёнини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк қолдиринг. Агар имкон топсангиз рахмат кнопкасини босиб бизни қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
7 april 2025
Швеция ҳукумати Киевга (тахминан 1,6 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ...
3 november 2024
АҚШдаги сайловлар арафасида Трамп ҳақидаги «Шогирд» (The Apprentice) бадиий фильми намойиш этилди. Фильмда ёш бизнесмен Жей Трамп Манхеттенда уйма ...
10 january 2026
2026 йилнинг илк ойида Эрон сўнгги ўн йилликлардаги энг жиддий ички инқирозни бошдан кечирмоқда.  Дастлаб инфляция даражаси кескин кўтарилиб ...
31 august 2020
Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олишида Бухоро амирлигининг роли катта бўлганини ҳеч ким инкор қила олмаса керак. Учта хонликдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...