Асосий мавзулар
13 august 2025

Сув исрофи, боғча ремонти ва ўқитувчилар ҳуқуқи

Навбат Элтуз порталига келган 5 та мурожаатга. Қибрайдаги сув тармоғи муаммосидан тортиб, Нориндаги шифокорларнинг ойлик маоши масаласигача. Хатларни Шахина Абдураззоқ ўқийди, мен эса уларни Стокголмдаги студиядан туриб сизлар билан муҳокама қиламан.

Дастлабки мактуб Тошкентнинг Қибрай туманидан. Мактубда ичимлик суви кўчага оқиб ётгани иддао қилинмоқда. Тармоқдаги носозликни ким ҳал қилади?

Хатга илова қилинган видео бу мурожаатда кўрсатилган муаммо ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини тасдиқлайди. Бухоро вилоятининг Пешку туманида эса ота оналар Гулғунча боғчасининг таъмирга муҳтожлиги ҳақида ёзишмоқда.

Пешкулик мактуб эгаси бизга кўпгина фотосуратлар ҳам жўнатган. Ва бу далиллар Гулғунча боғчасининг қайта таъмирланиши кераклигини англатади. Қўшни Навоий вилоятида эса ўқитувчилар ҳуқуқлари бузилгани, уларни мажбурий меҳнатга жалб этишаётгани, бунинг устига ишга келмаган ўқитувчиларни директор ҳақорат қилганини иддао қилишмоқда. 

3. 

Ярим стакан сувга қараб у ярмигача ичиб қўйилган, ёки ярмигача тўлдириб қўйилган дея икки хил хулоса қилиш мумкин. Бу икки томоннинг ҳақиқатидир. Биз журналистлар эса ҳақиқатан ҳам шундайми? дея савол берамиз. Саволга тўғри жавоб олиш учун мурожаатда кўрсатилган иддаолар албатта текширилиши керак. Кейинги муаммо Намангандаги чиқинди муаммосига оид. Аҳоли пул тўлайди, бироқ чиқиндилар вақтида олинмайди.

Мактуб эгасининг айтишича, масала ҳали ҳам ечим топмаган. Кейинги муаммо Нориндаги шифокорларнинг иш ҳақига оид. Улар ойликлари 600 800 минг сўмга камайганини айтишмоқда. Агар ой 31 кун бўлса ойликни камайтириш керакми?

Ойлик қанча кўп бўлса шунча кам. Гогол асари қаҳрамони ойликни ошириш учун қайсарлик билан буни талаб қилиш кераклигини маслаҳат беради. Агар жаррох пичоғи остида ўлишни истамасангиз шифокорлар ойлигини оширинг. (Бу қора ҳазил албатта) Бу бугун сизга етказишимиз керак бўлган сўнгги мактуб эди. Уларни етказиб беришда, Элтуз жамоаси ва Ўзбекистонлик ҳамкорим Шаҳина Абдураззоқ қизи жонбозлик кўрсатди. Мурожаатларда келтирилган масалаларнинг ҳар бири мутасадди рахбарлар эътибори ва муаммлар ечимини талаб қилади. Агар сиз ҳам шундай ўхшаш муаммоларга дуч келган бўлсангиз, албатта элтуз порталига мурожаат қилишингиз мумкин.

Видео сизга маъқул келган бўлса албатта лайк қолдиринг ва дўстларинизга улашинг. Фикрларингизни эса изоҳларда қолдиринг! 

Тағин ўқинг
11 december 2017
9 декабрдан Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларини табиий газ тармоғидан бутунлай узиш бошланди. Газ идораси назоратчилари кафема-кафе юриб, уларнинг ...
31 march 2016
Унда чоп этилган битта лавҳачага кўзимиз тушиб, газетанинг савияси қанчалик экани тўғрисида ўзингиз хулоса чиқаринг, деган маънода уни деярли ...
19 march 2021
Эй аҳли ватан! Босди сани мунча ғафолат,Ғарқ айлади мунча сани дарёи жаҳолат,Тушдий сани бошинг уза шум заллаю разолат,Боқ! Ҳолингга ...
16 february 2017
15 феврал куни, автосаноатдаги коррупция боис ишдан кетган ва қамоққа олинган “Ўзавтосаноат” раиси ўринбосари Тоҳиржон Жалилов лавозимига қайтди. Россиядаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...